Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслда оғизни ғарғара қилмаслик

22:45 / 05.03.2019 | Umar | 3939
Ассалому алайкум! Ғуслнинг фарзларидан биринчиси - оғизни яхшилаб (ғарғара қилиб) чайиш кераклиги ҳақида ўқидим. Шу вақтгача оғиз бўшлиғини ўзини чайиб, бурунни ачишгунча ювиш билан ғусл қилардим. Ғарғара қилмаганлигим шу вақтгача тўлиқ покланмаганимни билдирадими? Намозларим қайта ўқилиши керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғарғара афзал, фарз эмас. Оғизни чайишнинг ўзи билан ҳам фарз адо бўлади. Худди шунингдек бурунни ачиштириб чайиш афзал, бурунни ўзига сув олиб чайиш ҳам фарзга кифоя қилади. Ҳатто рўзадорга ғарғара ҳам, бурунга ачишадиган даражада сув олиш ҳам ман қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat