Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гаров ўйнаб ютган нарса ҳалолми

14:01 / 31 октабрь | ABDUKHODIROVM MAKHMUR | 617

Ассалому алайкум! Устозларбиз ишхонада 3 киши ишлаймиз. Бир куни шерикларим гаров боғлашди ва ютқазган киши ичимлик (пепси ёки кока кола) олиб келишдан келишишди. Ана шу олиб келинган ичимликларни ичиш жоизми? Шунга ўхшаган гаровлар ортидан келган нарсалар халолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида кел гаров ўйнаймиз деган сўзни айтиш жоиз эмас. чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган киши ҳақида “Гуноҳининг каффорати учун садақа қилсин” деганлар. Қимор ўйнаш ҳам ундан келгани ҳам ҳаром. Ҳадисдаги қимордан мурод биздаги гаров ўйнашдир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ حَلَفَ فَقَالَ فِي حَلِفِهِ: وَاللَّاتِ وَالْعُزَّى. فَلْيَقُلْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ. وَمَنْ قَالَ لِصَاحِبِهِ: تَعَالَ أُقَامِرْكَ. فَلْيَتَصَدَّقْ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким онт ичса-ю, онтида «Лотга қасам», «Уззога қасам», деса, дарҳол «Лаа илааҳа иллаллооҳ», деб олсин. Ким шеригига «Кел, сен билан қимор ўйнайман», деса, дарҳол садақа қилиб юборсин». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat