Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балоғатга етмаган фарзандлар кийимини сотиш

07:43 / 17.03.2019 | Yashnar | 2327
Ассалому алайкум! 1-1,5 ёшгача кийиладиган қишки қалин кийимни фарзандим учун қайнона ва қайнотам совға қилишган эди. 2 та фарзандим кийган бу кийимни. Ҳозирда улар балоғатга етишмаган. Кийим енгидей турибти. Аёлим эски кийимларга қўшиб уларни ҳам уйимизга келган эски туски сотиб оладиган аёлларга сотиб юборди. Аёлимга “Мен фақат ўзимни кийимимга розиман қолгани мени мулкиммас, сотмоқчи бўлсанг ўзин биласан, сотмаганинг яхши” дедим. Шундаям арзимаган пулга сотди. Энди иккиланяпти бу пул ҳалолмикин деб. Аслида пулга муҳтожликдан эмас, кийим жойни эгаллаб ётганидан сотиб юборилди. 1) Бу пул аёлимга ҳалолми? 2) Фарзанд учун бирор нарса олиб берилса бу унинг мулкига айланадими? 3) Агар мулкига айланса, балоғатга етмаган фарзанднинг мулкини сотиб, ота-она ўзининг эҳтиёжларига ишлатса бўладими? 4) Агар ўзимизнинг эҳтиёжларимизга ишлатиш мумкин бўлмаса, фарзандимни ўзига ишлатсак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша пулни болаларингизга сарфланг. Ёш болаларнинг мулки уларга кераксиз бўлиб қолган ўринларда бошқасига алмаштириш, сотиб пулини болаларнинг ўзларига сарфлаш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat