Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳсий масала.(Муҳим!)

00:00 / 22.09.2007 | eski savollar | 788
Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари.Менда бир маммо бор,Мен ҳозирда АҚСҲда укиб,ишлаяпман.Утган йили банкдан ъредит олувдим, пулни ишлатиб яна вақтида жойига куяр эдим.Ишим огирлиги сабабли Рамазон ойида ишламаяпман,Аллоҳни фарзини қулимдан келганча адо лиаяпман Алҳамдулиллаҳ.Лекин банкдан олган карзимни ваҳтида тула олмаяпман,банк кеч тулаётганим сабабли мендан фоиз олаяпти,(бошида мен банк фоиз олишини билмаган эдим...)бундан ташкари ижара $ в.ҳ.к ҳаражатлар булаяпти.Енгил ишлаб ҳам руза тутишим мумкин лекин маош бу харажатларга этмайди,Шунисигаям Аллоҳга беҳисоб СҲУКР!Менинг саволим шуки.Мен бу ойнинг қолган кунларида ишлаб,банкнинг фоизи ва В.К.З ларни тулашим,кейин рузани қазоларини тутиб берисам мақсадга мувофиқ буладими?Бу ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ватаолоҳнинг кичик синовларидан деб уйлайман! Сизни фикрингизни билмоқчи эдим.Аллоҳдан барчамизга ҳар ҳил синовларидан энгиллик истаб дуо қилайлик Иншааллоҳ.Аллаҳу Акбар!Ҳурмат ила.Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рўза тутишга узрли бўлганлар қуйидагилар;1. Ўта қари кишилар.2. Ҳомиладор аёллар. 3. Эмизукли аёллар.4. Мусофирлар.5. Беморлар.Уламоларимиз яна қуйидаги тоифаларни ҳам узрлиларга қўшганлар;6. Очлик ва чанқоқ оқибатида ҳолдан тойганлар.Ўта қаттиқ очлик ёки чанқоқ оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзоси кетиши хавфи туғилган киши ҳам рўза тутишдан узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради. Чунки Аллоҳ таоло «Ва ўзингизни қўлингиз ила ҳалокатга отманг», деган.7. Мажбурланган шахс.Бировни ўлдириш ёки аъзоларидан бирини ишдан чиқариш ила таҳдид солиб рўзасини очишга мажбурланса у ҳам узрли ҳисобланади. Қазосини кейин тутиб беради. Аёл кишини зўрлик ила номусига тегилса ҳам қазосини тутиб беради. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.Бир одамни бошқалар куч билан мажбуран гуноҳ ишни қилдирса, мажбур қолган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса гуноҳкори азим бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айтдириш ва бошқалар, шунга киради.Шу билан бирга, мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Бундан паст даражадаги мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши хавфигина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади. 8. Машаққатли касб эгаси.Агар касбини тарк қилса куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутса касбини қила олмай қолса узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса рўзани очиб, кейин қазосини тутадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat