Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарга кузатаётганда ўқиладиган дуо

19:31 / 03 ноярь | Фотима | 216

Ассалому алайкум! Фарзандларимни бирор жойга жўнатаётганда дуо қилаётиб Аллоҳим панохида сақласин. Аллоҳ панохига топширдим. Аллоҳимга омонат топширдим” деб дуо қиларканман. Энди-энди бу дуо тўғримикин ёки нотўғрими деб иккиланиб қолябман. Сафарга кетаётганда нима деб дуо қилинади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга омонат топширдим деб дуо қилганлар. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ لِلرَّجُلِ إِذَا أَرَادَ سَفَرًا: ادْنُ مِنِّي أُوَدِّعْكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوَدِّعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши сафарни ирода қилган одамга «Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй. У зот «Аставдиъуллоҳа динака ва амонатака ва хавотийма аъмолика», деб айтардилар», дер эди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Сафарга жўнаб кетаётган одам билан видолашув мустаҳабдир. Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллоҳдан динингни, аҳли аёлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза қилишини сўрайман»дир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat