Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш ҳақида

06:16 / 05.05.2016 | Бахтиёр | 2915

Ассалому алайкум! «Умрингиз узоқ бўлсин», «умрингизни зиёда қилсин» ёки «фалон ёшларни қаршиланг» деб дуо қилиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундан кўра барака тилаб дуо қилиш афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб дуоларида барака тилаганлар. Масалан “Ким сизга бир яхшилик қилса, унга яраша яхшилик қилинглар. Агар яхшилик қилишга нарса топа олмасангиз сизга қилган яхшилигинг ўрнини босадиган даражада бўлди деб гумон қилгунингизча унинг ҳаққига дуо қилинг” деганлар. Ўзлари Абу Маҳзуранинг ҳаққига дуо қилганларида: “Аллоҳим сенга барака берсин, устингдан баракани ёғдирсин” деб дуо қилганлар. Янги фарзанд кўрган кишини табриклашда ҳам: “Сенга ҳиба қилинган нарсада Аллоҳ сенга барака берсин” деганлар. Янги оила қурганлар ҳаққида ҳам уларга барака тилаб доу қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat