Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намозини ўқиш

20:35 / 04.11.2019 | Isroil | 2130

Ассалому алайкум! Бир дўстим бор, у 5вақт намоз ўқийди, лекин суннатларини ўқимайди Шу сайтда бир жавобни ўқиган экан жавобда, фақат намозни яхши ҳислатлари айтилган, лекин ўқимаса бўлмайди деб айтилмаган деб намозда суннатларни тарк этди. Шу дўстимизга қандай маслаҳат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У суннатлар суннати муаккада. Уни тарк қилганлар адашишади. 

Суннат ёки мандуб – шариат томонидан жазм бўлмаган равишда талаб қилинган нарса. 

Бундай ҳукмга амал қилган одам савоб олади, унга амал қилмаган одамга эса, иқоб қилинмайди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан унга маломат ва итоб бўлиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби уламолари суннатни уч даражага бўладилар:

а) Суннати муаккада, яъни таъкидланган суннат.

Мисол учун, жамоат билан намоз ўқиш. Бу даражадаги суннат вожибдан кейинги ўринда туради.

б) Суннати машруъа – душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш ва шунга ўхшаш амаллар.

в) Суннати зоида – ейиш-ичиш, юриб-туриш, ухлаш каби ишларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat