Ҳазрат! Ҳатто ҳожатга ҳам боролмайдиган (таҳорат ва намозни айтмаса ҳам бўлади) кексаларнинг ибодати қандай бўлади?
Намоздан аввал ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди.
Агар рукуъ ва сажда ҳамда қиём узрли бўлиб қолса, имо қилади. Тик туриб имо қилмайди. Ўтириб имо қилиш маҳбубдир. Саждасини рукуъсидан пастроқ қилади. Сажда қилиш учун бирор нарсани кўтармайди.
Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса, қиблага юзланган ҳолда ёнбошлаб ёки чалқанча тушган ҳолда ўқийди. Чалқанча ҳол яхшироқдир. Имо бош билан бўлади. Агар бош билан имо қилиш ҳам узрли бўлса, кечга суради.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077