Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериладиган маблаг ҳақида?

00:00 / 28.09.2007 | eski savollar | 7170
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Сиздан сорамоқчи болган саволим ҳозирги кунда адашмаётган болсам копчиликни айниқса ватанидан узоқдаги мусулмонларини саволи. Аллоҳ (СWТ)ни иродаси билан мана 2 йилдирки чэт элдаги олий оқув юртларида оқиш сабаб болиб мамлакатдан узоқда оилам (аҳлиям ва болаларим) билан яшаб келаяпмиз. Озга юртда доимий яшаб қолишликни ният қилмаганимиз учун бу эрда бошида, уй жой масаласида, ижарада туриб яшадик, ижара ҳақи ҳам арзон болмаганидан оз болса ҳам кейинчалик озимизга маблаг болади деб арзонроқ уй сотиб олишни ният қилгандик, Аллоҳ (СWТ)ни ози бизга мос келадиган уйни насиб қилди. Ҳозирда оша уйни толиқ сотиб олганимиз ёқ, лекин уйни сотишга масул болган шаҳс (Лаwер) билан уйни нарҳини (фоизсиз) ойма ой толаб узишликка келишганмиз, ҳозирда ойма ой келишилган миқдордаги толовни толаб келаяпмиз. Ҳозиргача келишилган нарҳни учдан бир қисмини толаб болдик. Шу уйни сотиб олиш учун толаётган молимни келажакда уйни сотсам менга қайтадиган маблаг сифатида қарайман, ҳақиқатида ҳам шундай, сабаби уйни олишликдан мақсад шу уйни кетишдан олдин сотиб оз болса ҳам пул ортинган болишлик эди.Ушбу эрда биринчи саволим, Энди шу уйга толаб болинган маблагни ҳозирги пайтда закот беришлик керак болган мол ҳисобига қошаманми ёки қошмайманми? Иккинчи саволим, мана чэт элда яшаётганимга 2 йил болди, мен молни нисобини олчашликда қайси давлат ҳисоби билан юритишим керак болади? Ҳозирги кунда озим вақтинчалик яшаётган давлатдаги мусулмонлар нисоби биланми ёки озимни асл ватаним Узбекистон мусулмонлари нисоби биланми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат Аллоҳ (СWТ) илмингизни янада зиёда қилсин, қилаётган ҳайрли ишларингизга баракотлар ҳамда беҳисоб ажр ҳасанотлар ато қилсин. Аллоҳ (СWТ) ози барчамиздан рози болсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=миразиз_а линк=топиъ=6037.мсг51869#мсг51869 дате=1192894369]Ассалому алайкум Шайх хазратлари!Азиз форум маъсуллари ислом динимизни якиндан билишимиз учун килаетган савобли (иншаоллох охиратда ажрли) ишларингизга рахмат.Мени бир биродаримни товук фермаси бор, уни товукга закот бериш-бермаслик саволига аник жавоб топа олмаетгани айтади. У бир-иккита илмли одамлардан хам товукга закот бериш-бермаслик тугрисида аник жавоб олмаган. Шу саволга аниклик киритишингизни сиздан сураймиз. Саволим олдин курилган булса узр, уша постни курсатилса бас. Яна бир бор узр рахмат!ҲАЙВОНОТ МАҲСУЛОТЛАРИДАН ЗАКОТ ОЛИНАДИМИ?Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой бўлаётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир қанча молни қамаб боқиб, унинг сутидан ва сут маҳсулотларидан бойлик орттираётган кишилар, ширкатлар кўп. Яйловда мол боқаётганларга Закот бериш фарз. Молни қамаб боққанлар яйловда боқмаганни учун молдан Закот бермаслиги аниқ. Энди ундан чиқаётган маҳсулотлардан ҳам бермайдими?Шунингдек, ипак қурти боқиб, пилла сотиб катта бойлик орттириш мумкин. Бу ҳам пилла қурти, деб аталмиш ҳайвондан чиққан маҳсулот. Товуқ боқиб бой бўлаётганлар озми?Ушбу зикр қилинган ва шунга ўхшаш бошқа ҳайвон маҳсулотлари Қуръон нозил бўлган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган жойда ва замонда бўлмаган. Шунинг учун уларнинг зикри келмаган. Зотан дунёдаги ҳамма ҳайвонлар. Зироатларни ҳисоблаб рўйхат қилиб чиқиш Қуръон ва суннатнинг вазифаси ҳам эмас. Агар шундай бўладиган бўлса Қуръон билан суннат иккинчи, учинчи даражали нарсаларга тўлиб кетар эди. Мана шундоқ жойларда фиҳқ илми ва фақиҳ олимлар иш берадилар. Улар Қуръон ва суннатдан олинган асосий қоидаларга асосланиб ва Закоти олинаётган бошқа нарсаларга қиёс қилиб ҳайвон маҳсулотларидан Закот олиниши ёки олинмаслиги масаласини ҳал қиладилар.Мазкур маҳсулотларнинг мулк эканлиги, ўсиб туриши, унга маълум миқдорда эга бўлганлар бой ҳисобланиши каби омилари ила ҳайвонот маҳсулотлари ҳам бошқа ҳайвонот ва зироат бойликларига ўхшайди. Лекин ҳайвондан чиққан маҳсулотдан Закот олиш айнан қайси нарсага қиёс қилинади? деганда асалга деб жавоб берилади.Юқорида «асалдан Закот олинмайди», деган кишилар, асал-ҳайвондан чиққан суюқлик, у сигирдан чиққан сутга ўхшайди, сигирнинг сутидан Закот олинмаганидек, асаларининг асалидан ҳам Закот олинмайди, дейишган эди. Шунда «асалдан Закот олинади», деган уламолар айтишадики, сигирнинг сутидан Закот олинмагани унинг ўзидан Закот олингани учундир. Бунда ўзидан Закот олинган нарсанинг маҳсулотидан Закот олинмайди, ўзидан Закот олинмаган нарсанинг маҳсулотидан Закот олинади, деган шариатнинг қоидаси бор. Шу қоидага биноан ердан Закот олинмайди, аммо ундан чиққан маҳсулотлардан Закот олинади. Яйловда боқилган сигрдан Закот олингани учун унинг сутидан Закот олинмайди.Демак, яйловда эмас, қўрада ем бериб боқилган сигирдан Закот олинмаганидан кейин, унинг сутидан ва сут маҳсулотларидан Закот олиш керак. Пилла қуртининг ўзидан Закот олинмаганидан кейин унинг маҳсулоти пилладан Закот олиш керак. Товуқдан Закот олинмагандан кейин унинг маҳсулотларидан Закот олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat