Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикрлар

08:15 / 14.11.2019 | Sherzod | 2310

Ассалому алайкум! Эй Абу Зарр! Хар намоздан сўнг, 33-маротабадан Субханаллоҳ, Алхамдулиллах, Аллоҳу Акбар деб зикр килиб орқасидан "Ла илаха иллАллоҳу вахдаху ла шарика лах, лахул мулку ва лахул хамду ва хува ьала кулли шайъин қодийр дуосини ўқисанг гунохларинг денгизни кўпиги қадар кўп бўлса хам Аллоҳ афв этади. (Муслим Абу Хурайрадан). Шу ҳадис саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, саҳиҳ.

وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ  

Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat