Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адашиб савдо қилиш

11:31 / 09.05.2015 | Sunny | 858

Ассалому алайкум! Мен Россияда компьютер ва телефон таъмирлайдиган устахонада ишлайман. Бир одам келиб мендан айфонга зарядник кераклигини айтди ва мен унга хитойники 300 рубль, оригинали 1500 рубль туришини айтдим ва у оргиналини беришни сўради. Кейин мен 1500 рублга оригинални сотдим ва бир оз вақтдан сўнг қарасам адашиб хитойникини берибман, у одам бу вақтда кетиб бўлганди. Ҳозир нима чора кўрай? У одамни танимайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Келишини кутасиз. Мабодо келишидан умидингиз узилса, келажакда келса бериш нияти билан қийматини унинг номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat