Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соҳиби узр киши жаноза учун таҳорат қилад

00:00 / 29.09.2007 | eski savollar | 489
Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари. Рухсатингиз билан саволимни айтсам. Сохиби узр бўлган одам Жумъа намозига таҳорат билан борди ва намозни адо этди. Шундан сўнг уша вайтда Жаноза ўкишлик учун маййит олиб келингани эълон қилинди ва Жаноза намозига турилди. Соҳиби узр нима қилади? Жаноза намозига қайта таҳорат қиладими ёки ўша таҳорат билан ўкийверадими? Таҳорат олишликка имкон бўлмасачи, яъни олдинги сафда бўлиб, жамоат катта бўлса қандай йўл тутади? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетаҳоратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига таҳорат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. У зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ таҳоратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан Пешинни ўқиса бўлади.Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша таҳорат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.Демак, сиз сўраган ҳолдаги узрли киши мазкур жаноза намозини янги таҳорат қилмай ўқийверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat