Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиб бўлмайдиган вақтлар

00:00 / 31.01.2010 | eski savollar | 927
Биламизки қуёш чиқаётган, тик келган ва ботаётган пайтларда намоз ўқиб бўлмайди. лекин яқинда дўстларим айтишдики аср намозини қуойш ботаётган пайтда ҳам ўқиса бўлаверади макруҳ бўлади қазо қилгандан кўра асрни ўқиш керак дейишди. Мен Ҳадис ва Ҳаётнинг 5 -жузида бундай пайтда намоз ўқиб бўлмайди деган маънода гаплар ўқиганман. Шуларга ойдинлик киритиб берсангиз илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин Бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, Бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин Асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, Асрни топибдир», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.Бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракатини ўқийверади. Ва намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланади. Қазо бўлмайди.Шунингдек, бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади. (Иқтибос тугади.)Бу масалани фиқҳ китобларимизда қуйидагича баён қилинади:Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Бу ҳукмнинг далили қуйидагича.Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч соатда намоз ўқишдан ва ўлганларимизни қабрга қўйишдан наҳий қилар эдилар; Қуёш чиқаётганда ҳатто кўтарилиб бўлгунча. Қиёмдаги иссиқ вақтда ва қуёш ботишга йўлланиб то ботиб бўлгунча».Бухорийдан бошқалар ривоят қилган. Илло ўша куннинг Асри бундан мустасно.Уни қуёш ботаётганда ҳам ўқиса бўлади. Кечга қолдириши гуноҳ, аммо намози намоз бўлаверади.Аммо бир одам Бомдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракъатини ўқиса, сўнгра қуёш чиқиб қолса, намози бузилади.Шунингдек, бир киши кеч қолиб Асрнинг бир ракъатини ўқигандан кейин қуёш ботиб қолса намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом этдириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat