Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаҳаннамга кирганлар

00:00 / 30.09.2007 | eski savollar | 2881
Ассалому алайкум. Устоз мени қуйидагича саволларим бор эди.1. Улар: Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир, дейдиганлардир.(55,56) Устоз ушбу оятдан жаҳаннамга кирганлар у ерда абадий қолишлари билдирилмаяптими.?2. Қуръони Каримнинг баъзи оятларидан ва ҳадиси шарифлардан Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳларни кечириши мумкинлиги ҳақида хабарларни ўқиганман ва эшитганман. Лекин яна бошқа оятларда ва ҳадиси шарифларда ноҳақ одам ўлдирган, ота онасига оқ бўлган, қалбида заррача кибри бўлган, судҳўрликни ҳалол деган, қўшниси ундан азият чеккан инсонларнинг жаннатга кирмасликлари ҳақидаги хабарларни ҳам эшитганман. Устоз, илтимос буларни тўғри тушунишимга ёрдам беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган. Мўмин банда ўзи қилган баъзи гуноҳлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум.. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади.Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир», деган (93 - оят).Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар», деган (10 - оят).Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам::«Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар». Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган.Муслимнинг ривоятида:«Қўшниси ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ҳузайфа билан бирга эдик. Бас, унга:«Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди.Шунда Ҳузайфа унга:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига монеъ бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олгандан кейингина жаннатга киритилади. Дўзахга кирмай қолиш амал туфайли.Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлса-ю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.1. Тавба.Аллоҳ таоло «Зумар» сурасида: «Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас», деб айт», деган (53-54 - оятлар).Аллоҳ таоло «Марям» сурасида: «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар», деган (59-60-оятлар).Аллоҳ таоло «Фурқон» сурасида:«Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб)да хор бўлиб абадий қолур. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир», деган (68-70- оятлар).2. Яхши амаллар.Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот – яхши амаллар ҳам киради. Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида:«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади», деган (114 - оят).Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишига сабаб бўлиши мумкин.Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», дедилар».Термизий ривоят қилган.3. Мусибатлар.Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмонга қай бир мусибат; ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорот қилур», дедилар».Икки Шайх ривоят қилган.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикон кирса ҳам, албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкадир», дедилар».Икки Шайх ривоят қилишган.Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳкор бўл-ганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда қолганидан кейин жаннатга чиқариладилар. Бу ҳақда «Ақийдатут таҳовия»да қуйидагилар айтилган:«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид - тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар гарчи тавба қилувчи бўл-масалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади. Аллоҳ Ўз китобида: «Ва ундан бошқани хоҳлаган кимса учун мағфират қилади», (Нисо: 48) деган. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Эй, бор Худоё, Эй, Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик».

Топ рейтинг www.uz Openstat