Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КАТТА ва КИЧИК суралар ҳақида

00:00 / 01.10.2011 | eski savollar | 3507
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Муҳтарам устозлар, Қуръони Каримдаги суралар маълум ҳажмига қараб катта ва кичикларга бўлинганлиги ҳақида эшитамиз. Саволлар қуйидагича:1. Қайси сурадан бошлаб сураларни “катта суралар” деб билишимиз керак?2. Кичик устозлардан тиловатда катта сураларнинг 3 оятини (намозда) ўқиса бўлади, деб эшитганмиз. Амалда эса 3, 2 ва ҳатто бир оят ҳам тиловат бўлганини кўрганмиз (мисол: Оятал курсий). Қандай суралардан (катта ва кичик) энг ками қанча оят тиловат қилиниши жоиз (жумладан намозда ҳам)?Аввалги ва бу саволларга жавоблар учун ташаккур. Бу хайрли ишларни Аллоҳ қувватласин.Вассаламу алайкум.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримнинг юқоридаги еттита сурасини "узун суралар" деб юритилгани асарларда бор. "Ҳужурот" сурасидан бошлаб охирги сурагача бўлган қисми, ундан юқоридаги сураларга муқобил равишда, "муфассал" деб номланади. Қуръон илми истилоҳида оят тугашини "фосила" , яъни "ажратувчи" деб юритилади. Шунга кўра, "муфассал" сўзи бу ўринда "фосиласи кўп" деган маънода ишлатилади. Чунки ушбу сураларнинг умуман олганда оятлари қисқа қисқадир. "Муфассал" ҳам ўз навбатида учга тақсимланади: "Узун муфассаллар", "ўртача муфассаллар" ва "қисқа муфассаллар". "Ҳужурот"дан "Буруж"гача узун муфассал, ундан «Баййина»гача ўртача муфассал ва ундан то Қуръоннинг охиригача қисқа муфассал ҳисобланади. Ушбу тақсим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан бери мавжуд.Қисқа оятлар деганда қироат илмида ҳам, фиқҳ илмида ҳам "Кавсар" сурасининг бир оятига яқин ҳажмдаги оятлар назарда тутилади. Намозда қироат ва замми суранинг энг қисқаси уч қисқа оят ёки шунга тенг келадиган бир ё икки оят деб белгиланган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat