Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нуҳ алайҳиссалом

00:00 / 15.10.2011 | eski savollar | 631
Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ассаламу алейкум мани саволим шунндан иборат эди: кўп олимлар айтаяптики нуҳ алайҳисалом даврида бутун оламни сув босмаган фақатгина шу Нуҳ алайҳисалом қавми яшаган жойни сув босган холос демоқда. Қуръоникарим да ҳам бутун оламни сув босган деган жойи йўқ демоқда, шу ростми? шу ҳақида озгина тушунтириб берсангиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.Ҳақиқатда, Қуръони Каримда Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун ер юзини, умуман олганда, қанча жойни сув олгани ҳақида маълумот йўқ. Тарихчи олимларнинг айтишича, Нуҳ алайҳиссалом давридаги тўфон асосан Фурот ва Дажла ўртасидаги минтақада содир бўлган. Чунки, у даврларда ўзи инсоният ер юзи бўйлаб тарқамаган эди. Қуръони Каримда "Ҳуд" сурасининг 36-49 оятлари тафсирида мазкур воқеа ҳақида керакли маълумотларни топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat