Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарамоғимдаги етим ўғил

15:05 / 19.11.2019 | Jamshid | 334

Ассалому алайкум! 1. Отам 2та ўғли ва бир қизига 1та ва 2тадан уйини васият қилиб қолдирсаю 4-қизига ўзининг 2та уй ва машинаси бўлгани учун уй қолдирмаса, яъни Қуръони Каримда айтилганидек ҳаммага муносиб тақсимламаса отам нотўғри қилган ва гуноҳкор бўладими? 

2. Мен эри вафот этган бир 4 ёшли ўғли билан бева қолган аёлга уйландим. Хотиним ҳам ўғли ҳам жуда бахтли. Уларнинг исломий тарбияси ва таминоти менинг бўйнимда. Ўғлига давлатдан боқувчисини йўқотганлик нафақаси 550 минг сўм олади. Шу пулни мажбур бўлиб қолганимда озроғини ўзимга оилам келажаги учун ҳалол манфаат учун ишлатсам бўладими ёки етим боланинг ўз онаси ўз рўзғоримизга ишлатса бўладими? Нима бўлган тақдирда ҳам бу етим боланинг манфати ва моддий ва манавий таминоти бошқа етук етим бўлмаган болалар манфаати ва таминотидан кам бўлмайди! Мен етим ҳаққидан жуда қўрқаман, аммо бандаманда! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тириклигида тақсим қилиб берса гуноҳкор бўлмайди. 

2). Сиз у пулни ишлатманг. Фақат ўша етим боланинг ўзига ишлатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat