Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз фарзандини куйдириш

20:17 / 23.09.2022 | Muhiddin | 797

Ассалому алайкум! Қўшинимиз ўз фарзандини мактабда бахо олмагани учун пичоқни газда қиздириб ўғлини билагига босган эди. Шундан кейин аёли фарзандини олиб кетиб қолганди. Халигача фарзандини кўрсатмайди отасига. Хуллас қўшним нима қилишни билмаяпти қўшнимни ўйлашича фарзандимда хаққим қолмади ёки фарзандимга оқ бўлдим деб сиқилиб юрипти. Шуни масаласи қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота ёки она ўз фарзандини одоб бериш учун енгил уриши жоиз. Бунда боланинг соғлиғига зарар етмаслиги, ғазаб вақтида урмаслиги, юзига урмаслиги, уришда муболағага йўл қўймаслиги шарт қилинади. Қўшнингиз фарзандини қиздирилган пичоқ билан куйдириб ҳаддидан ошибди. Шариат буни зулм деб баҳолайди. Энди қилган иши учун тавба ва истиғфор айтиши, фарзандининг кўнглини олиши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat