Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурондан

00:00 / 06.10.2011 | eski savollar | 377
Ассаламу алайкум.хасанхон қориака. Саволим шуки. . .мен бирнарсани ко'п ойлайман. Мана масалан мен қурон оқияпман лекин ёд олмадим дейлик! Бошқа одам қурон ни ёд олган болиши мумкун. Қурон ёд олган билан ёд олмаган одамни фарқи борми ва бирбиридан қанча савоби бор? 2-қуран тез оқийдиган одам билан секин оқийдигон фарқи қандай?ва савоблари қандай? Мен китобда оқигандим қуронни секин дудуқлаб оқийдигон одамга 2марта савоби бор дейилган. Илтимос шу 2та саволими тушунтириб беринг?Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин иншо Оллоҳ бизга хам сиздек қори фарзандлардан ато қилсин.қиёматда фарзандларимиз бошимизга тож кийдиришини биз хам ота онамиз бошларига тож кийдиришлик насиб этсин ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Албатта, Қуръони Каримни ёд олишнинг фазли, уни ёддан ўқишнинг фазли баланд бўлади. Чунки Қуръонни ёд олган қори бунинг учун жуда кўп меҳнат қилган, амаллардаги фазл ва ажр машаққатга кўра ортиб бориши эса маълум. Қуръонни ёд олишнинг фазли бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ортиқ бўлади. Қуръонни ёд олган киши истаган вақтида, йўлда ҳам, бошқа жойларда ҳам қироат қилиб юриши мумкин. Аммо ёд олмаган киши Қуръон ўқиши учун маълум тайёргарликларга муҳтож. Қуръонни ёд олган киши учун охиратда улуғ даражалар ваъда қилинган. Ибн Можа Абу Саъид худри розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига жаннатга кирганида: «Қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. У ўзидаги охирги нарсани ўқигунича ўқиб, ҳар бир оятда бир даража кўтарилиб бораверади», ‒ дедилар».Ушбу ҳадисдаги «У ўзидаги охирги нарсани ўқигунича», деган жумлада Қиёмат куни ҳар бир оят учун жаннатда бир даража кўтариладиган шахс Қуръонни ёд олган киши бўлиши баён қилинмоқда.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олса, у ҳалол қилган нарсани ҳалол билса, у ҳаром қилган нарсани ҳаром билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва ўз аҳлидан ўн кишига шафоатчи қилади. Ҳолбуки, уларнинг ҳаммасига дўзах вожиб бўлган эди», дедилар».Ушбу ҳадисда Қуръонни ёд олиш алоҳида таъкидланмоқда ва Қуръонни ёд олган киши ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлиши учун унга амал қилиши ҳам шарт экани баён қилинмоқда. Шу билан бирга, уламолар Қуръонни ёд олишнинг ўзи фазл бўлмайди, балки фазл тадаббур ва амалга қараб бўлади, мисол учун, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб ва бошқа қори саҳобалардан афзал ҳисобланадилар, дейдилар.Қуръонга қараб ўқишнинг ҳам ўзига яраша фазли бор, чунки бунда ўқишдан ташқари кўздан кечириш ҳам бор. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ва бир қанча саҳобалар шуни афзал кўришган.Қуръонни ўқиш суръати борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уч хил даража ривоят қилинган. Уларнинг барчасида ўқиш жоиз. Фақат, шарти ‒ тажвид қоидаларига риоя қилиш лозим. Салафи солиҳлар ва жумҳур уламолар тадаббур ва тафаккур билан секин ўқиш афзал дейишган. Чунки Қуръон тиловатидан бош мақсад ҳам айнан шу ҳисобланади.Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ларида шундай ривоят қилганлар: «Бир киши: «Мен муфассал (охирги тўрт ярим пора)ни бир ракъатга ўқийман», деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Шеър айтгандек шошиб-пишиб-а? Албатта биз ҳақиқий қироатни эшитганмиз. Мен муфассалдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган (узун ва қисқаликда) ўзаро ўхшаш бўлган ўн саккизта ва Ҳамимлардан икки сурани ўқийман», ‒ дедилар».Баъзи уламолар шундай деганлар: «Қуръонни тез ўқиган киши қиймати паст бўлган кўпкина тангаларни садақа қилган кишига, секин ўқиган киши қиймати баланд тангаларни садақа қилган кишига ўхшайди. Уларнинг ҳар бирига ўзига яраша мукофот берилади». Бунда ҳам, албатта, тажвид қоидаларига риоя қилиш лозим.Сиз «дудуқлаб секин ўқиган», деган гап нотўғри. Бу маънода келган ҳадис асли қуйидагича: Имом Бухорий, имом Муслимлар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Қуръонга моҳир киши буюк, мукаррам, ўта яхши фаришталар билан биргадир. Ўқиганда қийналадиган кишига эса икки баробар ажр бордир», деганлар. Яъни ўқигани учун алоҳида ажр, машаққати учун алоҳида ажр берилади. Бу ерда қийналиб бўлса ҳам Қуръон ўқишга ҳаракат қилишнинг фазилати айтилмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat