Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оят тафсири

11:14 / 12.02.2017 | xaqberdiyev | 1164

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли Аллоҳ ишларингиздан рози бўсин! Аърааф сурасининг 24-оятида

قَالَ اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ ۖ وَلَكُمْ فِي الْأَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ إِلَىٰ حِينٍ  ﴿٢٤﴾؅

У зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», дейилган. Бу eрда гап кимга қарата айтилган? Саволимдаги камчиликлар учун узр. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 24. У Зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – деди. Аллоҳ таоло Одам, Ҳаво ва иблисни жаннатдан ер юзига тушишга амр қилди. Жуда қадим даврлардан бошлаб, «Ўша жаннат қаерда эди?» «Қандай эди?» каби саволлар ва уларга жавоблар ғоят кўп бўлган. Бунга талай умр, заковат, вақт ва бошқа имкониятлар зое этилган. Бугун ҳам бу масалаларда «ёқа бўғишаман» деганлар хоҳлаганча топилади. Аммо улар бу илоҳий сирнинг сўнгига ета олмайдилар. Фаразан, етсалар ҳам бундан нима фойда? Агар ўша жаннатнинг қаерда эканини, унда шайтон алайҳи лаъна қай ҳолда Одам Ато билан Момо Ҳавога қутқу солганини айнан билиш мусулмонларга манфаатли бўлганида, Аллоҳ таолонинг Ўзи бундан огоҳ этар ёхуд излаб топишга амр қилар эди. Аллоҳ таоло бундай қилмади. Демак, уни топишга уринишнинг ҳеч қандай ҳожати йўқ. Муҳими, уларнинг жаннатдан ер юзига тушишлари экан, Аллоҳ Ўз Китобида бу ҳақда зикр қилди. Ана шуни билсак бўлди. Улар жаннатдан ер юзига туширилганларида: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар», – дея амр бўлди. Яъни Одам алайҳиссалом билан шайтон алайҳи лаъна ер юзига бир-бирларига душман бўлган ҳолларида тушдилар ва то қиёматгача душман бўлиб қолдилар. Шайтон Одамнинг сабабидан саждадан бош тортиб, Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлди ва қиёматгача уни иғво қилишга аҳд қилди. Унинг табиати ёмонликдангина иборат. У доимо Одамга душманлик қилади. Одам шайтоннинг васвасасига учиб, Аллоҳ таоло олдида гуноҳкор бўлди. Сўнгра тавба қилиб, Аллоҳга илтижо этди. Демак, Одамнинг асл табиатида яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бор. Яхшилик йўлини тутса, Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, шайтондан юз буради. Ёмонликни ишга солса, шайтоннинг йўлидан юради. Қиёматгача шундай бўлиб қолаверади. Аллоҳ уларга шуни раво кўрган: «Сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир». ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat