Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни ўтириб ўқиш

13:38 / 07.12.2019 | Nigora Nurmatova | 898

Ассалому алайкум! Мен бозордаги дўконлардан бирида сотувчи бўлиб ишлайман. Асосан пешин, аср ва шом намозлари вақтида мен ишда бўламан. Дўконимиз кичикроқ, эшигимиз доим очиқ туради. Ёпишга кучим етмайди. Бурчакда қиблага юзланган холда, ўтириб фарзларни ўқийман. Кечагина укам жума намозида эшитган маърузасига биноан ўтириб ўқиб бўлмас экан, деб қолди. Юрагим ғашланиб қолди ва сизларга мурожаат қилдим. Бу холатларда аёлларга қандайдир енгилликлар борми? Тўғриси кўнглим чўкиб қолди. Нима қилишни билмай қолдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маърузада тўғри айтибди. Тик туришга имкон бўлиб ўтириб ўқилган намоз адо бўлмайди. Ўша ўтириб ўқиганларингизни қайтадан қазоларини ўқийсиз. Эндиги намозларни тик туриб ўқинг. Бозор четида бемалол тик туриб ўқишга кенг жойлар бор. Эринманг, ҳиммат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat