Ассалому алайкум! Бир инсон умри давомида беш вақт намозларини ўз вақтида ўқиб барча фарз вожиб ибодатларини адо этиб юрса, лекин дунёвий ишларда ота-онасига итоат этмаса, у дўзахийми?
– Ва алайкум ассалом! Бирортасини дўзаҳга ҳукм қилиш Аллоҳ таолонинг иши. Жоиз ишларда ота-онага сидқидилдан ҳизмат қилиш керак. Гуноҳ ўринларида итоат қилинмайди. Валлоҳу аълам!