Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаж сафарига ота-она розилиги

00:00 / 15.12.2008 | eski savollar | 796
Ассалому алайкум Шайх хазратлари сизга қуйидаги савол билан мурожаат этишга мажбур бўлдим.Биз онамиздан опам ва мен. Онамни ёшлари 86 да.Тўққиз йил аввал 79 ёшларида Умра сафарига олиб борганман. Хар қандай сафарга қаршилик бўлганлиги сабабидан хеч қаерга бормайман.Гўё сафардалигимда фоний дунёни тарк этсалар ким кўмади деб тўсқинлик қилиб келадилар.Шикоят қилмоқчи эмасман лекин: -Маълумингизким қодир бўла туриб фарз/хаж/ ибодатини бажармаслик гунох -шунингдек навбат масаласи яъни кейинги сафар навбатимиз -қолаверса волидамиз қаровсиз қолмайдилар тоғаларим, опам, жаянларим,19 ёш фарзандим бор - ёшим 47да вақти келганда розилик бермасликлари мумкинлиги мени қийнайди. Албатта умидим Аллохдан.Ўзидан ибодатларимда ёлвориб сўрайман. Сизни ушбу масалада фикрларингизга мухтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Онанинг розилиги билан ҳаж қилган яхши. Аммо у кишининг розилиги шарт эмас. Фарзанди фарз ҳажни қилишига қарши чиққан ота-она гуноҳкор бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat