Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота "алкаш" булса нима килиш керак?

00:00 / 23.10.2011 | eski savollar | 1774
Ассалому алайкум хурматли Устоз!АЛЛОХ(ж/ж) дунё ва охират хаётингизга яхшилик ато этиб, узи сиздан рози булсин.Устоз сизга бир биродаримнинг илтимосига биноан савол йулламокдаман, кимматли вактингизни олаётганимиз учун рози булинг. Устоз у биродаримнинг узи хозир Россияда ва ибодатда мустахкам йигит. Унинг айтишича дада(ота)си узлуксиз равишда арок ичар экан, тухтатмасдан арок ичганидан хаттоки бироз жинни холга келиб колибди. "Уйимизда хар куни жанжал, онам бечорани куп азоблайди, куп уради, хаттоки куп урайверганидан касалланиб отамдан безиб колган" дейди. Якинда уйига телефон килса отаси белидан пастига кийим киймасдан, акасига жинсий аъзосини курсатиб, сукиб уйидан хайдабди ва акасининг оркасидан кучага чикиб, кучадаги одамларга жинсий аъзосини курсатмокчи булибди(худди ёш гудак сингари). Акаси кайтарса хам кайтмабди, шунда акаси дадасининг белидан кисиб тутиб олиб хонасига олиб киргазган экан отаси акасига "сен мени урмокчи булдингми, худо урсин сени, хор бул" деб каргабди. "Укам дадамга арок олиб келиб бериш харомлигини билади, аммо олиб келиб бермаса машинасани болта билан чопиб ташлайман, узингни хам расво киламан дейди. Узи оилага асосий даромадни укам таксислик килиб топади. Куп ичганлигиданми баъзида дадамнинг кузига ёш болача, бошка кандайдир одамлар куриниб кетаркан, бирор домлага укитиб келайлик десак, каршилик килиб туриб олади, бир куни отам ичиб маст булиб, онамни "уч талок" килиб, мен бунака гап айтмадим деб онам билан яна яшаб юрибди. Махаллада бош кутариб юролмаймиз, хамма бизнинг оила кандайлигини яхши билади, бизда хам нафс бор уйланиш ёшимиз етиб келган, кулимиздан келгунича шахватни кесиш максадида руза тутамиз, аммо качонгача, биз тенгилар фарзандлик булишган, бизнинг хам уйланишга курбимиз етади, лекин ким бизга кизини беради, ким отамга ухшаган одам билан куда булгиси келади, келган келинни хам икки кунда уйдан кувиб хайдайди. Уриб-сукиб булмаса, яхши гапирсак, тугри тушунтирсак тушунмаса, доим дуодаман, АЛЛОХ(ж/ж)дан умид киламиз. Биздан узокрок жойда шундай ичувчиларни даволаш маркази бор экан, лекин у ерга жунатиш учун милиция ходимларига арзнома берса узлари олиб кетар экан, даволаш муддати уч ой. Буни хам айтсак, отам "агар мени у ёкка жунатсаларинг кочиб келиб булса хам хаммангни улдириб, уйни ёкиб юбораман" деб айтади, нима килишга бошимиз котган" деб биродаримиз сузини тугатдиУстоз мен унга гапи утадиган, катталарни уртага солинглар десам, биродарим "бу харакатлар килинди, хеч кимнинг гапини олмайди" деди. Устоз саволимиз шуки 1. Биродаримнинг отасининг акасига килган баддуоси кабулми? Чунки акаси уйланиб колибди отам мени каргади деб.2. Бу биродарларимиз шундай вазиятда кандай йул тутишсин?Устоз шу биродаримизнинг ва оиласининг хаккига дуо килинг, шояд АЛЛОХ(ж/ж) ёрлакаса. Кимматли вактингизни олганимиз учун узр, рози булинг. Саволдаги хатоларим учун хам узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) сиздан ва жумламиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур отанинг дуоси қабул бўлмайди. Акаси ҳеч ўйланммасин.- Аллоҳ у отага шифо, ақл ва иймон ва Ислом берсин.- Уни мажбурий шифохонага юбориш чорасини кўриш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat