Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динсизларнинг саволига муносабат

08:13 / 18.12.2019 | Abdulaziz | 512

Ассалому алайкум! Атеистлар кўпинча мусулмонларга ҳар хил саволлар билан мурожаат қилишади. Кўпчилик саволларга мусулмонлар етарлича қилиб жавоб ҳам беришади лекин яқинда бир сайтдан қуйидаги саволни кўриб қолдим. Унда атеистлар айтади: "Аллоҳ Ўзига ўхшаш илоҳ ярата оладими?". Шуни ўқиган заҳотим қанақа бемаъни савол бўлди бу дедим ва йўқ дедим. Бу йўқ дейишим Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ деган маънода эди. Шу билан бирга ичимда "Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир" дедим. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ дейиш бу Исломдаги тавҳид калимаси. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлиги эса Қуръони Каримда жуда кўп ўринларда зикр қилинган. Дарров истиғфор айтдим ва "Ла илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ" калималарини айтдим. Қалбимга диндан чиқмадимми деган ғулғула тушди ва бу шайтондан деб билдим чунки шайтон ҳар бир иймони бор қалбга ҳужум қилиб туриши маълум. Йаъни васваса билан. Айниқса ғафлатда юрган пайтларим шайтон менга яқинлашмайди-да зикр ва истиғфорларни кўпайтириб, илм олишни кучайтирган пайтларим дарров ҳужумга ўтади. Бу курашда алҳамдулиллаҳ Аллоҳнинг тавфиқи билан шайтонни даф қила олаябман. Мен алҳамдулиллаҳ шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг китобларини тартиб билан ўқиб келаябман. Сайтингизни доимий кузатаман. Қалбимда алҳамдулиллаҳ Исломда заррача шубҳа йўқ лекин атеистлар билан мунозарада айнан тепада зикр қилган саволларига уларнинг мезонида қандай жавоб берса бўлади? Атеистлар Аллоҳ борлигига-ю, Қуръони Каримга умуман иймон келтиришмайди. Уларга бошқача яъни ўзларини мантиғи билан раддия бериш керак. Аҳмад Дийдот роҳимаҳуллоҳ ва Зокир Наик ҳафизаҳуллоҳларнинг видеоларида айнан шу саволни эшитмаганман. 1. Мен диндан чиқиб қолмадимми? Ҳақиқатда бу шайтоннинг мени ноумид қилиши учун қилаётган васвасасими? 2. Тепадаги саволга қандай жавоб берсак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Атеистлар ҳам иймон келтиради, лекин уларнинг чўнтагига тиқиб турилган маблағлар уларни тилидан бошқа нарсани чиқаради. Буни ажабланадиган жойи йўқ, чунки ўзини мусулмонман деганлар ҳам баъзи бир нарсалар учун динини сотиб юборишмоқдаку. Сизни диндан чиқди деб бўлмайди, бу кабилар билан бахслашманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat