Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

00:00 / 01.11.2011 | eski savollar | 1774
Оламларни Роббиси бо'лган, биз адашган бандаларга Сиздек Устозни берган АЛЛОҲ :жжга ҳамд ва санолар, Тарбиячиларнинг Устози севимли Пайг'амбаримизга дуруду саломлар бо'лсин! АЗИЗ УСТОЗ!Оиламиз Зиёлилар оиласи, алҳамдулиллаҳ! Ота-онамиз о'тиб кетганлар(Аллоҳ :жж о'з роҳматига олган бо'лсин) Уларни вафотиари авваллри унча э'тиборсиз силаи раҳмни мустаҳкамлади, алҳамдулиллаҳ. Катталар ҳурматда кичиклар иззатда... Рисоладагидек. Аммо совет тузуми тарбиясуни олган катта 3 акам(амаллари чиройли) намозга бефарқроқлар. Уларга имкон қадар ҳалмлик билан намозни қазо қилишга УЗР ё'қлиги ҳақида тушунтираман, аммо ко'п ҳолларда фақат ЖУМ"А НАМОЗИ билан киифояланишади. Мени ҳурсанд бо'лишимни билиб катта акам "Ҳали шундай Намозҳон бо'лай" деб қо'ядилар. Мен уларни ҳаққига Дуо қиламан... Устоз Сиз ҳам Дуо қилсангиз Дадажоним ва Онажонимдан тарқалган зурриётлар барчалари дийнимиз арконларини го'зал адо этадиганлардан, дийнимизни ҲОС ҳизматчиларидан бо'лишса?! ОТА-ОНАМ ҳар иккилари Сиз АЗИЗни муҳлислари эдилар, алҳамдулилаҳ, набираларидан Қори етишиб чиқди. Яна турмуш о'ртог'имни ҳақларига ҳам Дуо қилсангиз, Дину Дунё ишларини ривожини берсин! Сиз АЗИЗ СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИни ҳақларига биз ҳам доимо дуодамиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло ота-оналарингизни раҳмат қилсин! Акаларингизга барча дин арконларини нуқсонсиз бажариш бахтини берсин! Турмуш ўртоғингизни ишларини доимо ўнгидан келтирсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat