Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон мусобақаси ҳақида

00:00 / 12.10.2007 | eski savollar | 509
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари, ҳар йили пойтахтимиз Тошкетда ўтказиладиган, Қуръон тиловати мусобақалари ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, қорилар кўпроқ юқори ўринларга, совринларга, ном қозонишга интилиб, асл мақсадни унутиб қўйишётгандек туюлади. Қуръон оятларини ҳоҳлаган еридан олиб, тестга киргазиб, саволлар тариқасида бериш дуруст бўладими?Менҳам анашундай танловларда иштирок этиш орзумандида Қуръон ёдласам гуноҳ саналмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қуръон мусобақалари яхши иш. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Қуръони Каримни Аллоҳ таоланинг розилиги учун ўрганилади ва ёдланади.Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар».Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида илм талаб қилишда толиби илм ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган учта хатарли ишдан огоҳлантирмоқдалар:1. Илмни уламолар билан можаро қилиш учун ўрганмаслиги керак. Бир илмни яхшилаб ўрганиш «уламолар билан талашиб-тортишиб, можаро қилиб, ҳаммасини енгиб, жим қилиб қўяй», деган ниятда бўлмаслиги керак. 2. Эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ҳам илм талаб қилмаслик керак. Толиб илм ҳеч қачон илмни ўрганиб олиб, тушинмаган одамларни мағлуб қилиб, ҳаммасини лол қилиб қўяй, деган ниятини қилмаслиги лозим.3. Ёки одамларни ўзига қаратиш учун илм талаб қилмаслиги керак. Одамларнинг: «Фалончи қори бўлибди, мулла бўлибди, қойил», дейишлари ва шунга ўхшаган ниятлар билан илм ўрганилса, бундай одамнинг оқибати яхши бўлмас экан. Аллоҳ таоло уни дўзахга киритар экан. Шунинг учун, илмни фақатгина Аллоҳ розилиги учун талаб қилиш керак.Салафлардан баъзилари: «Ўлим пайтидан энг кўп надомат қиладиган одам ноқобил олимдир», дейишган экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat