Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гусл

00:00 / 04.11.2011 | eski savollar | 693
Ассаламу Алайкум Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари сизга мени кийнаётган бир савол ила мурожат килмокчи эдим мен Россияда савдо киламан ибодатларни уз вактида укишга тиришаман бугун мана муборак жума эди мен касалхонадан бугун чикдим буни сизга айтишимдан максад мен утган жума окшоми почкамдан приступ булиб касалҳонага тушиб колдим олиб кетишганда мен жунуб ҳолатида эдим (аёлим б.н булган эдим) намоз вакти кирмасдан туриб гусл киларман деб ётган эдим Аллохни такдири мени тунги 2да олиб кетишди аҳволим ёмон эди эртасига уйланиб колдим нима килай деб сизни поклик китобингизни укиганим ёдимга тушиб шароит юклиги учун,касаллигимга зиён етишидан куркиб бошда таҳорат учун ният килиб таяммум килдим кейин гусл учун ният килиб таяммум килиб,яна таҳоратга таяммум килдим нима учун деганда гуслни сув б.н шундай килар эдим кейин кунда намозга таяммум килиб намозларимни укидим илтимос ҳазрат мен тутган юл тугрими мени намозларим сахихми ё казосини укишим керакми Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тутган йўлингиз тўғри. Эҳтиёт учун ўша нармозлари тўлиқ таҳорат билан яна бир қайта ўқиб қўйинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat