Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбин хақда

00:00 / 04.11.2011 | eski savollar | 3119
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Ас саламу алайкум ва роҳматуллоҳ.хазрат сиздан узр сореман.саволим шуки фолбин хақда.аввало сабабини айтай.Алҳамдулиллаҳ онам намозхон .бир куни онам фолбинга боши айланибми,хуллас олдига борибди.аям уни гапларига ишонибди мишки отам бир даврлар гунох қилгани учун биз энди қийналяпмиз экан.дадам жуда яхши одам ишлари хоз юришмай базида ичиб турадиган одати бор,эмишки ота сабаб қизингиз бахтсиз диб алжирабди.яна мени танимай мен хақимда ёқ гапларни айтибди.бир куни онам ёнимга кирдида қизим ким билан сирлашан,сенга ким уйланаман деяпти деб қолса боладими? Субҳаналлаҳ ая мен биров билан сирлашмиман,уйланаман деётганим хам ёқ дидимда нега бу гапни гапиряпсиз десам фолбин шунақа деди.аччиг'имдан нега унақа одамларга ишоняпсиз қайта бормен дидим у хотин аямни алдаб эрингизни ичмайдиган қилиб,ишларини юргизиб юбораман,қизингизни бахтини хам очвораман деб ишонтириб 200$ пулини харкуни 10.000мингдан ишлатиб аями пулини олибди.мен буни кейин билиб аямга бу ширк Аллоҳдан қорқинг.Аллоҳдан соранг диб гапириб аям билан гап тортишиб кетдик.аям юзига тик боқмай деб Аллоҳ инсоф берсин дедимда аралашмадим.у хотин жуда коп клиэнти боракан хатто сигир қо'йларини сотиб пулини бериб фолбинга қатнашаркан эштиб қоним қайнап кетди.хожабодлик фолбин экан наманганда устози бормиш.узи уйида фақир,уйларида хечнима ёқ оила экан.ёнига казо казолар келаркан.хуллас у кимки амалга оширади Яратганга тенг келяптими деб бориб со'йворгим келди.аям билан гаплашиб қолдик энди уйида ёқ боволадиган,ёқ дигизиб қоядиган,телфонини учириб қойиб ёқ боляпти мен аямга Аллоҳга тавба қилинг мен ундан 200$ ни қайтарволаман мен тийинимни хам Харомга бермайман деб айтим.аям хоп қизим сен хал қил энди умуман бормиман адашдим,билме қолдим деб сиқилди.фақат Товба қилинг дедим сизни дуойингиз Аллоҳ олдида тез қабул болади дедим.хоп деб анча ойланди.мен у фолбинга телфон қилсам омаяпти ёқ дегизиб қояпти хазрат мен дадам топган пулни харом нарсаларга садақа хам қилмайман.пулни олиб у хотинга анча гапирадиган гапими айтиб бу ёли харом нотогри эканлигини айтмоқчиман.мен тек қойиб қоймоқчимасман қониб қайнаб кетяпти.аям тек яхши гаплаш деяпти хоп дедим хазрат мен бунақа харом ишларни оз холига ташаб қоёлмайман.сизи маслаҳатизи олиб иш қилай деяпман мен нима қилай маслаҳат беринг илтимос! Биздақа одамларни қанча қанчасини алдаяптида! Мен Аллоҳга шукр фақат Яратгандан сорайман Аллоҳга суянаман! Олдиндан Жавоб учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фолбинга ишониш мутлақо мумкин эмас. Онангиз сизнинг гапингизга кирмаса, бошқа гапи ўтадиганлар айтсин. Фолбинга ҳам бир ўзингиз бормай, ўзингиз ишонадиган одам билан бориб, чиройли сўзлари билан тушинтиринг.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оишадан ривоят қилинади:«Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Улар ҳеч нарса эмас», – дедилар. Шунда улар:«Ё Расулуллоҳ! Лекин бир нарсани гапирсалар ҳаққ ҳам бўлади?!» – дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўғриси бир оғиз сўз бўлади. Шайтон олиб қочиб, ўз оғайниси (фолбиннинг қулоғига) товуқ қақағлагандек қилиб қақағлаб айтиб кетади. Бас, ўша битта тўғрига улар юзта ёлғонни қўшадилар», – дедилар».Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзлари «Бу гапларнинг ҳечқиси йўқ» эмас, балки «Улар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар ҳаққ эмас» деган маънодадир. Демак, баъзи фолбинларнинг бирор гапи рост чиқиб қолса, бу тасодиф бўлар экан, у ҳам бўлса, шайтон ўғирлаб келиб айтган гап бўлар экан, ёнида жуда кўп ёлғони бўлар экан. Фолбинлар эса, шайтоннинг оғайнилари, малайлари экан. Шунинг учун ҳам, фолбинларга ишониш эътиқоднинг бузилишига, дунё ва охиратнинг бой берилишига сабаб бўлар экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat