Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Қазо ўрнига Нафл"

00:00 / 05.11.2011 | eski savollar | 2457
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху! Хазрат сизга ва сайт ходимларига муборак Қурбон Хайити қутлуг' бо'лсин! Хазрат Пайг'амбаримиз С.А.В.дан бир хадис о'қиб қолдим. Хадис мазмуни қуйдагича: "Қиёмат куни инсонлар энг аввал намоздан со'роқ қилинадилар. Улуг' Аллох хамма нарсани жуда яхши билган ҳолда малаклардан: "Қаранг бандамнинг намозига, хаммасини хам о'қибдими ёки о'қимаган намозлари хам борми?" деб со'райди. Агар намози то'лиқ бо'лмаса Аллох таоло: Қарангч-чи, қо'шимча нафл намозлари борми? дейди. Қаралади. Агар нафл намози булса, Аллох таол: Бандамнинг қазо намози урнини нафл намозлар б.н тулдиринг, деб мархамат қилади... Савол: Хазрат шу хадисдан келиб чиқиб қазо намози урнига нафл намозини уқиб борсек буладими, яни хар куни бомдотдан олдин 2ракат тахажуд намозини уқиб боришлик б.н кифоялансек буладими? Аллох сиздан рози булсин, ташакур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳадис қазоларни ўқиганидан кейин ҳам қолса, деган таъвийл қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat