Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шофий ва Ханафий мазҳабидан 5 та саволлар

00:00 / 13.10.2009 | eski savollar | 1191
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари!!!1. Сизга Саволим Икки мазҳабдаги қошилишлик хақда мен Ханафий мазҳабига эргашаман лекин доим яшаётган давлатимдаги Шофий мазҳабидаги Имом имомлик қиладиган масжидда намоз оқийман. Асосан Фажр намозида Шофий мазҳабидагилар 2 ракаат рукусидан кейин 2 қолларини котариб кунут дуосини оқишади лекин мен билмайман бу дуони Ханафий мазҳабидаги Кунут дуосидан бошқача. Шу вақтда мен ҳам улар билан бирга қолимни котариб ора орада омин деб туришим керакми ёки қолимни котармай кутиб туриб улар тугатгач саждага кетайми? Марказий масжидда Хар хил мазҳабдаги Мусилмонлар бор у ерда базилар қолини котаришади базилар ёқ. Аниқ жавоб тополмадим шу пайтгача, Сизни Маслаҳатингиз, Нима қилишим керак бу вазиятда? 2. Рамазон ойида Марказий Масжидда ханафий мазҳабидагилар алоҳида Шофий Мазхабидагилар алохида Витр вожиб намозини 2 жамоа қилиб бир вақтда о'қиймиз шу тог'рими? базан 5 - 6 киши 100 кишилик Шофий Мазҳабидаги Имом жамоасидан ажралиб 3 ракаат Витр намозини оқиймиз шу тог'рими?3. Рамазон ойида Таровеҳ намозини Имом Қурон китобини тогрисига очиб қойиб оқиб намозни тугатади. Уларни мазҳабига кора китобдан оқиш мумкин экан. Мен бу имимга эргашсам боладими?4. Аср намозини вақти қачон чиқади?5. Фажр намози суннати орнига фарз қазо намози оқилса боладими? Қайсиниси афзал? Копроқ савоб беради?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Иккиси ҳам бўлади. 2. Ўша ердаги уламолар рухсат берган ва ихтилофга сабаб бўлмаётган бўлса, тўғри.3. Бўлади.4. Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда.5. Фажр намозининг суннати таҳкидли, шунинг учун уни ўқиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat