Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Казо рузалар" масаласи

00:00 / 10.11.2011 | eski savollar | 1638
Ассалому алайкум мухтарам Устоз!АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин.Устоз бир биродаримиз бир масалада икки кишига савол берган экан, икки хил жавоб эшитибди, шунинг учун тугри жавобни билиш учун сизга савол ёзяпмиз. Устоз бир сахифада уч савол ёзаётганим учун олдиндан каттик узр сурайман ва уч саволимизга хам жавобингизни интизорлик билан кутиб коламиз. Саволларимиз шулардан иборат:1. Бир Мусулмон инсон, руза тутиш кераклигини билади, лекин гафлатдаги инсон, яъни шариат хукмларига амал килмайди. Шу инсон ибодатга кирган булса, гафлатда юрган вактида казо килган рузаларининг бир кунига неча кун руза тутади?2. Ибодатдаги инсон Рузанинг фарзлигини билиб туриб, хеч кандай узрсиз холатда бир кунлик рузани казо килса, масалан: Рамазон ойида 15кун руза тутиб, 16чи куни сахарлик хам, ният хам килмасдан, атайлаб узи шунчаки руза туткиси келмай казо килиб, 17чи кундан яна руза тутишни давом эттирса, шу казо килган бир куни учун хозир неча кун казо руза тутиши керак?3. Ибодатда мустахкам инсон, хеч кандай узири йук, фарз ибодатларга енгил карамайди, Рамазон ойида тулик руза тутади. Шу инсон Рамазон ойида руза тутиб турган холида, кун узунлигиданми ёки сахарлик килмаганлигиданми, каттик кийналганлигидан ожизлик килиб, тушликдан сунг рузасини очиб юборса, уша кунги бир кунлик казоси учун неча кун казо руза тутиши керак? Устоз кимматли вактингизни олганим учун рози булинг!. Устоз саволлардаги хатоларим учун узр сурайман ва жавобингизни интизорлик билан кутиб коламиз. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) дин йулида килаётган хизматларингизни ажрини икки дунёда зиёда килиб ато килсин ва узининг жамолига етишишингизни насиб этсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап асоссиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat