Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилиш керак?

00:00 / 10.11.2011 | eski savollar | 399
Ассалому алайкум Муҳтарам СҲайҳ Ҳазратлари! Талабалик пайтимизда дугоналар майда нарсаларда бир биримизга олди берди қилар эдик: ким пулдан, ким кийимдан, ким таомдан ва ҳк... Илмсиз эдик ҳақдорни ҳаққини зулм биланмас-ку, ҳазилга ё'йиб ишлатиб юборган пайтларимиз бо'лган. Менимча бу ҳолат ко'пчиликда бо'лган бо'лса керак. 20 йиллар бо'лди бу воқеаларга... Илм билан қалбларимиз нурафшон бо'лди, иймон билан лаззатландик. Энди ҳақдорлар ҳаққини о'йлаб қо'рқувга тушаман. Эвропа груҳида о'қирдим, қизлар бутун дунёга тарқалишган: Россий, Гретсия, исроил... Уларни топиш мушкул, яна улар турли динларда... Савол: Ҳақдорларни кимлигини ва ҳаққларини ҳисобини унитганим ва менинг уларда ҳаққим бо'лгани ҳолда ҲАҚҚни қандай о'тайман? Саволим нуқсонли бо'лса УЗР со'райман. Аллоҳ Таоло умрингизни зиёда қилсин!!! Жавобингиз учун олдиндан ТАСҲАККУР!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳақдорни топишдан умид йўқ бўлса, тавба қилиб, ‎чамалаб ҳақни чиқариб ўта камбағал одамга ‎берилади. Савоби ҳақ эгасига тегади.‎

Топ рейтинг www.uz Openstat