Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Риёми ёки кибр?

00:00 / 11.11.2011 | eski savollar | 2371
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин! Мен талабаман. Аллоҳнинг иноятидан хотирам бошқа тенгдошларимдан бироз кучли, дарс вақтида устозимиз айтадиган гапларни хотирамда сақлаб қоламан. Дарс тайёрлаётган пайтда о'ртоқларимнинг ёдидан ко'п нарса чиққанини гувоҳи бо'ламан, ёки оддий бир саволга жавоб беришолмайди.Шунда ичимда бир нарса ''мендек хотираси кучли ё'қ,мен энг зуккосиман'',дегандек бо'лади.Бундай вақтда Аллоҳдан паноҳ со'райман. Лекин барибир бу ҳолат давом этмоқда. Ана шу нарса риёми ёки кибр? Бундай вақтда ё'л тутсам бо'лади? Дуоингиздан умидворман! Аллоҳ сиздек уламоларни ко'пайтирсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Риё ҳам, кибр ҳам эмас. Ужуб – яъни, ўз қобилиятидан зўрман дея ажабланиш. Сиз ўзингизни паст тутишга, Аллоҳнинг берган неъматига доимо шукр қилишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat