Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмикдошлар никоҳи

18:52 / 27.12.2019 | Mansur | 510

Ассалом алайкум! Мен аёлим билан турмуш қурганимизга 12 йил бўлди, фарзандларимиз бор. Кейин билсам аёлим мен билан эмикдош экан. Бизлар эмикдош эканликларимизни билмас эдик. Эр-хотин иккаламиз хам намоз ўқиймиз, энди нима қилайлик? Тўғри йўлни кўрсатинглар. Илтимос жавобингизни кутиб қоламан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда ажрашиш керак. Ҳадисларда қуйидагича келади: 

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ الْحَارِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ تَزَوَّجَ ابْنَةً لِأَبِي إِهَابِ بْنِ عَزِيزٍ، فَأَتَتْهُ امْرَأَةٌ فَقَالَتْ: إِنِّي قَدْ أَرْضَعْتُ عُقْبَةَ وَالَّتِي تَزَوَّجَ بِهَا. فَقَالَ لَهَا عُقْبَةُ: مَا أَعْلَمُ أَنَّكِ أَرْضَعْتِنِي وَلَا أَخْبَرْتِنِي. فَرَكِبَ إِلَى رَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالْمَدِينَةِ فَسَأَلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَيْفَ وَقَدْ قِيلَ». فَفَارَقَهَا عُقْبَةُ، وَنَكَحَتْ زَوْجًا غَيْرَهُ 

Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Абу Иҳоб ибн Азизнинг қизига уйланди. Шунда бир аёл келиб: «Мен Уқбани ҳам, у уйланган(келин)ни ҳам эмизганман», деди. Уқба унга: «Мени эмизганингни билмайман, менга бунинг хабарини берган ҳам эмассан», деди. Кейин Мадинада турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига уловда бориб, у зотдан сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қандай қилиб? Айтилибди-ку ахир?!» дедилар. Шундай қилиб, Уқба у билан ажрашди ва у (қиз) бошқа эрга никоҳланди». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").


Имом Бухорий Уқба ибн Ҳорисдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Бир аёл Уқба розияллоҳу анҳуга «Мен сени ҳам, хотинингни ҳам эмизганман», дебди. Шунда Уқба дарҳол уловини миниб, Маккадан Мадинага қараб йўлга чиқибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, билмасдан, эмикдош синглисига уйланиб қўйган, кейин эса эмизган шахс хабар берган одамнинг ҳукми ҳақида сўраган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қандай гап?! Бунинг ҳукми айтилган-ку!» деб, икковларини ўша заҳоти ажратдилар. Сўнгра аёл бошқа эрга тегди». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat