Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умрадаги соч олдириш

12:55 / 01.01.2020 | Siroj | 3054

Ассалому алайкум! Ота онамми Умра зиёратига жўнатмоқдаман. Ота онам ўз ота-оналари учун ҳам (онамми оналари тирик, онамми дадалари ва дадамми ота оналари оламдан ўтган) умра амалларини бажаришмоқчи. Бу ҳар икки ҳолатта ҳам мумкинми? Кейин 6158-саволга берилган жавобни ўқиб иккиланиб қолдик. Яъниким тушунаолмаябмиз, инсон умра аммалларини бажариб бўлиб сочини тўлиқ оладими ёки 4/1 қисминими? Ўз амалини қилиб бўлиб сочини олдиргач (тўлиқ ёки 4/1) ҳар бир қариндоши учун ҳам умра қилиб бўлиб олдирадими? Агар биринчи олдиришдан сўнг ўсиб чиқмаган бўлсачи? Илтимос малумот берсанглар адашиб қолмайлик! Умра учун қолланмаларда бу ҳақда малумот йўқ экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги эркакларнинг сочлари калталиги учун ҳар бир умра қилиб эҳромдан чиқаётганида тагидан олдиришлари керак. Акс ҳолда эҳромдан чиққан бўлишмайди. Юртига кетиб қолса зиммасига минода бир қўй сўйиш вожиб бўлади. Биринчи умрасидан кейин сочини қирдирса, эртаси ёки бошқа куни яна умра қилмоқчи бўлса умрани қилиб бўлиб, яна сочининг борини қирдиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat