Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқисам бўладими?

16:10 / 13.11.2018 | Abdurahmon | 831
Ассалому алайкум! Киндагимдан сел оқади, қон аралаш йиринг. Шунда таҳорат олиб намоз ўқисам шу суюқлик оқади. Намоз ўқисам ҳам бўладими? Таҳоратим бузулмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Таҳоратни олиб тўрт ракъат намоз ўқигунингизгача чиқиб турадиган бўлса сиз соҳиби узрга кирасиз. Оқиб турса ҳам намозингизни ўқийверасиз. Ҳар намозга янги таҳорат оласиз. Таҳорат қилаётганингизда ва маҳси кийиб олгунингизгача чиқмай турса, маҳсига масҳ тортишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat