Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон хатм қилингач

00:00 / 21.11.2011 | eski savollar | 483
Ассалому Алейкум Устоз.Устоз, ман қуран.уз сайтида бир савол - жавобни оқидим. саволга ҳадис билан жавоб берилган, шу ҳадисни яҳши тушуномадим. Савол: Қуръон хатм қилингач, қорилар Оятул курсийни, Бақара сурасининг охирги оятларини ва бошқа оятларни қайта ўқишади. Бунинг шаръий асоси борми? Жавоб: Бундай қилишга шаръий асос йўқ. Аксинча, «Итқон» китобида бундай қилиш одобсизлик, дейилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Билолни, розийаллоҳу анҳу, Қуръони карим оятларини териб ўқишдан қайтарганлар (Абу Довуд). «Нафъул муфтий» китобида бу одат макруҳ дейилган.Оятлани нега териб оқиш мумкунемаслиги ва макруҳ дейилганлигини тушунмадим.Илтимос озгина илим берин шу ҳадис бойича.Олдиндан котта раҳмат силага.Аллоҳ рози болсин силадан.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Имом Ибн Абу Шайба Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолнинг олдидан ўтдилар, у эса у сурадан, бу сурадан ўқиётган эди. Кейин у зот унга: "Сенинг олдиндан ўтган эдим, эй Билол, сен у сурадан, бу сурадан ўқиётган экансан?", дедилар. Шунда у: "Отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Мен ширинни ширинга аралаштирмоқчи эдим", деди. У зот: "Сурани охиригача ўқи", дедилар.Ушбу ва бошқа далиллардан келиб чиқиб, уламолар Қуръон ўқигувчи киши намозда сура ва оятларни қироат қилганда Қуръондаги тартибга риоя қилиши кераклигини айтганлар. Фақат, ўртадан икки ёки ундан кўп сурани ташлаб кетса, жоиз бўлади, дейишган. Агар бу тартибни қасддан бузса, макруҳ иш қилган бўлади. Чунки, Қуръондаги сура ва оятларнинг тартиби илоҳийдир. Бинобарин, бу тартибнинг ўзига яраша сир синоаъати ва ҳикмати бўлиши аниқ. Уни бузишлик гўё ундан кўра яхшироқ тартибни даъво қилиш бўлиб қолади. Қолаверса, бунда маънога халал бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам шу тартибга риоя қилганлар ва, юқорида келтирилганидек, саҳобаи киромларга ҳам мана шу тартибни ушлашни буюрганлар. Ҳатто улар оятларни териб ўқишда яхшиликни қасд қилганларини айтганларида ҳам бунга рухсат берилмаган. Зеро, Қуръоннинг ҳаммаси гўзал, ҳар бир ояти мўъжиза, унинг бирини қўйиб иккинчисини танлаш яхши бўлмайди. Ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг каломидир. Агар одамларга қўйиб берса, уларнинг ҳар бири ўзича тартиб тузиши турган гап эди. Шунинг учун, бу иш Шореъ томонидан хал қилиб қўйилган ва уни бузиш таъқиқланган. Ибодат масалаларида суннатга риоя қилиш лозим, акс ҳолда савоб ўрнига гуноҳга қолиш мумкин. Суннатга эса мўмин киши сўзсиз амал қилиши лозим, унда ўзича иш тутиши керак эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat