Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратсиз ҳолда китоб ўқиганда...

00:00 / 26.01.2008 | eski savollar | 1321
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари!Биз аксарият диний маърифий китобларни (масалан: Ҳадис ва Ҳаёт, Риёз ус солиҳийн, Зикр аҳлидан сўранг ва ҳоқазо) ўқиётган пайтида оятларда ҳам дуч келамиз. Аммо шундай ҳолатларда таҳорат бўлмаса гуноҳ бўлмайдими?Шахсан мен таҳоратли ҳолатда мазкур ва бошқа китобларни ўқишга ҳаракат қиламан. Аммо гоҳида таҳоратим бўлмаган ҳолда шу нарсага иккиланаман. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг саволингизга мухтасари Виқояга ёзган “Кифоя” номли ҳали чоп этилмаган китобимдан шу мавзуга тегишли жойини келтириш ила жавоб бермоқчиман.Жунуб ва нифосли шахс каби ҳайзли шахс ҳам кичик бетаҳоратга хилоф ўлароқ қироат қилмайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахслар Қуръон қироат қилишлари мумкин эмас. Имом Термизий, Ибн Можа ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», деганлар.Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиса жоизлигига уламолар рухсат берганлар.Таҳоратсиз киши мусҳафни ушламай, қироат қилса бўлади. Уларнинг барчаси мусҳафни ушламайди. Яъни, жунуб, нифосли ва ҳайзли шахс ҳамда кичик бетаҳорат киши мусҳафни ушламайди.Аллоҳ таоло «Воқеъа» сурасида:«Уни фақат покланганларгина ушлайдир», деган (79-оят).Мазкурларнинг барчалари пок эмаслар.Илло ёпишмаган ғилоф ила ушлаш бундан мутасно. Имом Бухорий келтирган ривоятда Абу Воил ўзининг ҳайзли ходимасини Разийннинг олдига бориб мусҳафни олиб келишга юбориши ва у ғилоф ила олиб келиши айтилган.Мазкур шахслар тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини ушлашлари ҳам мумкин эмас. Чунки ул китобларда ҳам ояти карималар бўлади.Кийимнинг енги билан ушлаш макруҳдир. Чунки кийим ушловчиники ва унинг бир бўлаги ҳисобланади. Сураси бор дирҳамни ҳам хамёнсиз ушламайдилар.Авваллари баъзи дирҳамларга «Ихлос» сураси ёзилар эди. Демак, сура ёзилган нарсаларни ҳам бетаҳорат кишилар ушлаши мумкин эмас.Қуръони Каримни оқиши, куйиши, нажосатга тушиши каби хавфлар бўлса мазкур кишилар ушлашлари мумкин.Қуръонни таҳоратсиз варақлаб ҳам бўлмайди. Қаламга ўхшаш нарса билан варақлашга рухсат бор. Кичик болалар ушласа, майли.

Топ рейтинг www.uz Openstat