Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биродарининг аёлига маслаҳат бериш одоби

00:00 / 23.11.2011 | eski savollar | 825
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат, вақтингизни тежаш учун савол о'тиб қо'я қолай: Ҳолат: Мен бир йилдан ошиқроқ муддатда о'ртог'им ва унинг аҳли аёли ишлайдиган компанияда ишладим. Шунинг учун о'ртог'имнинг айлини яхши танийман. Лекин мен ҳозир у жойдан кетганман. Муаммо шундаки, улар мен ишлаб юрган пайтимда анча мунча муаммолар (о'ртог'имнинг рашки, аёлининг кийиниши, иккисининг диний тарбиясида фарқлар туфайли) туфайли тез тез бир бири билан хафалашиб туришарди. Мен кетгандан кейин ҳам шу нарса давом этяпти. О'ртог'им: Диндор, тарбия ко'рган, зиёли бола. Рашки кучлироқ, айрим пайти ошириб юборади. Аёли: Диндор бо'лмаган оилада катта бо'лган, кийиниши жуда э'тибор тортар. Турмуш масалаларида сал но'ноқроқ, энг яхши тахминим. Яқинда о'ртог'имнинг аёли менга хат ёзиб маслаҳат беришимни, бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишини, агар жанжаллар давом этса ажралиш эҳтимоли борлигини ёзибди. Мен то'г'риси, жавоб ёзишга иккиланиб турибман. Биринчидан, у номаҳрам. Иккинчидан, о'зим уйланмаганман. Унинг аёлига мен жавоб ёзган тақдиримда буни эридан сир тутади, эрта бир кун о'рто'гим билиб қолса, яхши ёмон жавоб ёзганимдан қат'ий назар мендан хафа бо'лиши турган гап. Фаросатимнинг энг яхши ешими бо'йича, о'ртог'имниг хотини о'ша ишхонадан бо'шаши керак. Шунда рашк ҳам бо'лмайди, бир бирлари билан о'тириб бафуржа гаплашиб олишга имконлари бо'лади. Бу энди у ерда нима аҳволни жуда яхши билганимдан келиб чиққан хулоса. Ҳали жавоб ёзмадим. Динда шунинг одоби қанақа? Олдиндан катта раҳмат! (Қайта кириб вақт сарфлаб о'тирмаслигингиз учун). Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёлга хат ёзманг. Дўстингизга аёлини аралаштирмай оиласини мустаҳкамлаш бўйича юқоридаги фикрларингизни айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat