Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимга ишониш

13:55 / 02.01.2020 | Anvar | 2002

Ассалому алайкум! Олдиндан узр сўраган холда бир нарсага аниқлик киритишингизни илтимлс қилардим. Шукруллох домлани "камбағаллик айб эмас" деган маърузаларида Пайғамбаримизни камбағал деб айтдилар? 6194-савол жавобда сизлар –Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг энг бойи бўлганлар. Бир вақтнинг ўзида 9та аёлларининг нафақалари, уларнинг болаларини нафақаларини таъминлай олганлар. Баъзи бир ривоятда у кишининг эгниларидаги кийимлари 30.000 дирҳамга баробар эди дейилган. 200 дирҳам закот нисобининг миқдори бўлади. Қанчалар ота-она, туялари ва ўзларига хос ерлари ҳам бўлган. Қандай қилиб буни камбағаллик деб бўлади. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан чиққанини тўплаб ўтирган эмаслар. Тинмасдан хайри эҳсонлар қилиб, саҳоватда тенгсиз бўлганлар – дегансизлар

2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хаётлари хақида тўлиқ ёзилган китоб номи нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Зуҳо” сурасида 

 وَوَجَدَكَ ضَالًّا فَهَدَى۝  وَوَجَدَكَ عَائِلًا فَأَغْنَى۝ 

7. Ва У сени ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими?
8. Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?  
деб марҳамат қилган. Барча сийрат китобларидан ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat