Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш одоби

10:47 / 30.07.2016 | Miraziz Mirxamidov | 974

Ассалому алайкум! Устозлар, ўзингизга маълумки ўзбекчиликда ўзидан катталар келганда ўрнидан туриб саломлашилади. Бир акамиз “ўрнидан туриб сўрашиш динга зид” дедилар. Шу гап ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Катталар келганида уларга жой бериш, жойга муҳтож бўлмасалар ўринларидан тебраниб қўйишларининг ўзи одоб ҳисобланади. وأما إكرام الداخل بالقيام، فالذي نختاره أنه مستحب لمن كان ‏فيه فضيلة ظاهرة، ويكون هذا القيام للبر والإكرام والاحترام، لا للرياء والإعظام.‏ Кириб келган кишини икром қилиш мақсадида ўрнидан туриш борасида бизни ихтиёр қилган йўлимиз, бу иш фазилатли инсонлар учун бўлса, мутсаҳабдир ва бу туриш алоқаларни мустаҳкамлаш иззат икром қилиш учун бўлиши керак. Риё ва таъзим учун бўлмаслиги керак. (Нававий “Азкор”). ونقل العيني في شرح البخاري عن أبي الوليد ابن رشد أن القيام على أربعة أوجه: ‏ الأول: محظور، وهو أن يقع لمن يريد أن يقام إليه تكبراً وتعاظماً على القائمين إليه. الثاني : مكروه، وهو أن يقع لمن لا يتكبر، ولكن يخشى أن يدخله بسبب ذلك ما يحذر، ‏ولما فيه من التشبه بالجبابرة،‏ ‏ والثالث: جائز، وهو أن يقع على سبيل البر لمن لا يريد ذلك، ويأمن معه التشبه ‏بالجبابرة.‏ الرابع: مندوب، وهو أن يقوم لمن قدم من سفر فرحاً بقدومه ليسلم عليه، أو إلى من ‏تجددت له نعمة فيهنئه بحصولها، أو مصيبة فيعزيه بسببها. ‏ Будруддин Айний Бухорийнинг шарҳида Абул Валид ибн Рушддан келган одамга туриш борасида тўрт важҳни нақл қилган. 1). Туриш ман қилингандир. Турувчиларга мутакаббирлиги ва улуғлигини изҳор қилмоқчи бўлган кишига туриш. 2). Макруҳ. Кибрга кетмайдиган, лекин у учун турса кибрга кетиш эҳтимоли бўлган киши учун туриш. Бунда ҳаволаниб кетувчиларга ўхшаб қолишнинг хавфи бор. 3). Жоиз. Одамлар у учун туришини хоҳламайдиган, ҳамда ҳаволаниб кетувчиларга ўхшашдан омонда бўладиган киши кириб келганида яхшилик алоқаларини боғлаш мақсадида у учун туриш. 4). Мустаҳаб. Сафардан келганга салом бериш учун, янги неъмат билан неъматланганга табриклаш учун, мусибат етганга таъзия билдириш учун туриш. وقال الغزالي: القيام على سبيل الإعظام مكروه، وعلى سبيل البر والإكرام لا يكره. وقال ‏الحافظ في الفتح: هذا تفصيل حسن، ونحن نميل إلى القول بهذا التفصيل الذي ذكره ‏الغزالي، واستحسنه الحافظ ابن حجر.‏ Имом Ғаззолий : “Таъзим учун туриш макруҳдир. Силаи раҳм, иззат-икром йўлига бўлса макруҳ бўлмайди” деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар Асқолоний “Фатҳул Борий” китобида : “Бу жуда чиройли баёндир. Биз ҳам имом Ғаззолий айтган нарсага мойилмиз” деб шуни чиройли санаган. Лекин келган киши ўтирганлар унинг истиқболи учун туришини талаб қилиши улкан гуноҳдир. عَنْ مُعَاوِيَة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ يَقُولُ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَمْثلَ لَهُ الرِّجَالُ قِيَاماً فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنْ النَّارِ». أخرجه أبو داود والترمذي Мовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким кишилар у учун туришларини яхши кўрса, жойини дўзахдан тайёрлаб олаверсин” деяётганларини эшитдим" дедилар. Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat