Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бундай вазиятда гусл вожиб буладими?

00:00 / 28.11.2011 | eski savollar | 1476
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! АЛЛОХ(ж/ж)дан сизнинг икки дунё хаётингизга бахт-саодат ва хотиржамлик тилайман. Бизларнинг хато-камчиликлар билан ёзаётган саволларимизга, сабр билан бераётган жавобларингизнинг, яъни бу хизматларингизнинг ажрини АЛЛОХ(ж/ж) икки дунёда зиёда килиб ато этсин ва олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин. Омийн! Устоз бир биродаримизнинг айтишича у кишида энг озида 3-кунда бир, булмасам хар куни тонгда уйгонганда ич кийимида оз микдорда узи сувга ухшаган тиник, лекин бироз шилимшик суюклик чикиб колаётган экан. Устоз бундай вазиятда биродаримиз нима килсин, хар шундай намлик курганда биродаримизга гусл вожиб буладими? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У киши маний ва мазий ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқсин. Ўша ўзидан чиқаётган нарса маний бўлса, ғусл қилади. Мазий бўлса, қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat