Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пулни тежаб закот бермаслик

18:04 / 09.01.2020 | ☘️Bintu Abdurahman☘️ | 1404

Ассалому алайкум! Агар бир аёлни нисобдан ошган пули бўлса, лекин у аёлни эри ташлаб кетган ёки йўқ бўлса у аёл мен хеч қаерда ишламайман, пулни тежаб мисқоллаб йиққанимда шунча йиғдим, деб закот бермаса бўладими? 

2). Агар катта миқдорда пули бўла туриб ўзи бошқалардан закот олсачи? Бундай холатда у аёлга закот берганлар мухтожга бераяпмиз деб ўйлаган бўлишса, беришдан олдин у аёлни ахли илмлардан хисоблаб, қариндош бўлгани учун берган бўлса, беришдан олдин “бу менинг закотим” деб берган бўлса, закоти бўйнидан адо бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Уни йиққани закот миқдорига етса жон-жон деб, шукур қилиб закотини берсин. Чунки закот зоҳиридан камайганга ўхшагани билан қолган қисмига баракани ёғилишига сабаб бўлади. 

2). Закот олиши ҳаром амал бўлади. Мабодо олиб қўйган бўлса, ўша еган ҳаром таоми ибодатдан тўсади. Закот берувчилар суриштириб беришсин. Камбағал деб ўйлаб беришган бўлса зиммаларидан закот адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat