Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу порахўрликми

22:47 / 13 январь | Odiljon Sadullayev | 285

Ассалому алайкум! Дўстимнинг номидан сўраяпман. Дўстим ишида постда тураркан, юк мошиналарини текшириб хужжатини кўраркан. Бунақа постлар 20та бўлиб хайдовчилар 1000 сўмдан пул бериб ўтишаркан. Дўстим шериклари билан хафта охирида тушган пулни бўлишишаркан. Шу пуллар халолми? Агар пулни олмаса шериклари тама қилиб ишдан кетказиши мумкин экан. Ўзи намозга кириш арафасида, шунчун харомдан тўлиқ воз кечмоқчи.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу пуллар очиқ-ойдин ҳаром. Буни номини қароқчилик дейилади. Шак-шубҳасиз бу пулларни еб катта бўлган жасад дўзахдан бошқасига лойиқ бўлмайди. Бизни вазифамиз огоҳлантириб қўйиш, чунки биз айтмасак қиёмат кунида сиз бизни “айтмагансан” деб бўйнимиздан оласиз. Унақа пулларни олмаслик керак. Очиқ-ойдин “мени бу ишларга аралаштиришма” деб айтиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat