Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир ҳақидаги ҳадис

22:46 / 13.01.2020 | Бауржан | 1727

Ассалому алайкум! Бир биродарим Али розияллоҳу анху айтган тақдир бу қоронғу кўча, унга кирсанг адашиб қоласан. Шу хадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар деганлар” деди. Мен бу хадисни излаб топа олмадим. Биз яшаб турган шахар бошқа давлатда бу жойларда диний китобларни топиш қийин. Илтимос шундай ёки шунга ўхшаш хадис борми? Менга шу хадисни айтиб борига қаноат қил деди. Мен тижорат билан шуғулланаман, ишсиз ёки шароити оғир инсонларга хар хил бизнесларни ўргатаман. Лекин шу сўзларни айтган инсон “менга кераги йўқ” деб жавоб берди. Менинг фикрим, биз мусулмонлар динни арконини ушлаб, қолган дунёвий арконларни ташлаб қўйдик. Эвазига динсизлар қолган арконларни махкам ушлаб, дунёда етакчи ўринларга чиқиб кетди. Ёки менинг фикрим нотўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз у гапни ўқимаган эканмиз. Сиз тўғри айтибсиз. Имом Муҳаммад фиқҳни тадвин қилиб чиққанларидан сўнг у кишидан зуҳд, яъни тасаввуф ҳақида китоб ёзмайсизми деб сўрашди. Шунда у зот “Мен бу борада байъ китобини ёзиб қўйганманку” дедилар. Бу жавобдан у зотнинг мақсадлари “Мен ҳалол ва ҳаромга тегишли ҳукмларни ёздим. Бундан одамлар олди-берди қилаётганларида улар ҳалол ва ҳаромни қанчалар ажрата олишлари, тилла, кумуш ва мол дунёнинг олдига келганида тақвоси қанчалиги ёки пасткаш ва таъмагирлиги қанча эканлиги маълум бўлади” деганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳаромдан сақлангин, шунда инсонларни энг ибодат қилувчиси бўласиз. Аллоҳ сизга тақсим қилган ризқига рози бўлинг, шунда инсонларнинг энг бойи бўласиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat