Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқтидо қилиш

00:00 / 11.12.2011 | eski savollar | 648
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху Ҳазрат. Аллоҳ сизга икки дунёда ҳам авф ва офиятни берсин! Ҳазрат алҳамдулиллаҳ камина Қуръон илмидан ижозати бор устозлардан таълим олганман. Тажвид илмини имкон қадар яхшилаб эгаллашга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳам камчиликларимни тузатиш ҳаракатидаман. Эл қатори масжидга қатнаб юрадиган оддий мусулмонман. Масжидимизда имомимиз келмаган вақтда имомликка яроқли деярли ҳеч ким бўлмаган ҳолатлардагина мени имомликка ўтказишади. Қолган вақтларда масжид мутавалиси ва имомимизнинг бошқа шогирдлари имомликка ўтадилар. Аммо мутавалининг қироатида жуда кўп хатолар бор. Хусусан, "аъузу" лафзини нотўғри талаффуз қилади, "айн"ни мад ҳарфларни чўзиб ўқиган каби чўзиб ўқийди. "Зол" ҳарфини "зе" қилиб ўқийди. "Зод", "ҳойи ҳавас", "жим" ҳарфларини деярли чиқара олмайди. Ва яна бир қанча майда хатолари бор. Ҳазрат мен шу кишига иқтидо қилганимда намозни қайтадан ўқиб олишим керакми ёки йўқми? Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз у кишига иқтидо қилганингизда намозни қайтадан ўқиб олишингиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat