Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чилёсин ҳақида

00:00 / 12.12.2011 | eski savollar | 3861
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Аҳли имлмлар бошчилигида бир неча биродарлар биргалашиб илтимосларга биноан Чилёсин қилиб беришларини эшитамиз, уларда қатнашганмиз. Асли Чилёсин (форсчадан "Қирқ Ёсин") қирқ марта Ёсин сурасини тиловат қилиш билан бирга яна қайси суралар тиловат қилинади? Чилёсиннинг қандай ҳолатлар сабабидан ва қандай тарзда адо этилади? Пайғамбаримиз даврида ҳам бундай дам солишлар бўлганми? Чунки Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари ила дам солиш ҳақида ўқиганмиз, биламиз. Лекин Чилёсин ҳақида маълумот камроқ. Ёсин сураси билан дам солиш борми ўзи? Қуръоннинг қалби бўлмиш ва бир тиловати ўн хатми Қуръонга тенг ўлароқ Ёсин ҳақида бизларга таълим берсангиз.Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Аввало шуни билиш лозимки, Қуръони Каримнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ таолонинг каломи, ҳадисда таъкидланганидек, «Барчаси шифо ва кифоя бўлувчидир». Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир нечта ҳадисларида Қуръоннинг фазли, хусусан айрим сураларнинг фазилатлари ҳақида баён қилганлар. Жумладан Ёсин сураси ҳақида ҳам. Уларнинг баъзиларини ўзингиз эслаб ўтибсиз. Имом Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсинни ўқинглар», деб марҳамат қилганлар. Буни ўлганларга деб ҳам, ўлим тўшагида ётганларга деб ҳам тушуниш мумкин. Баъзи саҳобаларнинг ўлим тўшагида ётган касалга Ёсин сурасини ўқиш енгиллик беришини айтганлари ривоятларда бор. Аммо бу сура ҳақида келган кўп ҳадисларни муҳаддислар заиф ё мавзу дейишган. Шу боис, биз улар ҳақида тўхталиб ўтирмадик.Энди «Чил Ёсин» қилишга келсак, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг даврларида бўлмагани аниқ. Аммо Қуръон ўқиб дам солиш бўлган. Ёсин ўқиб дам солиш қадимдан, салафлар давридан бери мавжуд. Уни айнан маълум ададда, масалан, қирқ ёки қирқ бир марта ўқиш ҳам уламолар томонидан, кўпроқ тасаввуф аҳли тарафидан жорий қилинган. Бунинг фойдаси, фазилати кўпроқ тажрибалардан маълум бўлган ва ана шунинг учун мусулмонлар ўртасида кенг тарқалган. Бугунги кунда ҳам кўплаб мусулмон ўлкаларида «Чил Ёсин» қилиш бор. Баъзи олимлар «Чил Ёсин» суннатда йўқ, шу боис, уни қилиб бўлмайди, дейди. Аммо бошқа уламоларимиз айтадиларки, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи, унинг фазилати, баракоти тамом бўлмайди. Айрим сураларнинг фазилати ҳадисда айтилмаганлиги унда ўша фазилат йўқлигини келтириб чиқармайди. Балки кимдир бирор суранинг фазилатини ўз тажрибасида кўрса, буни қабул қилиш мумкин. Бинобарин, модомики, иш суннат руҳига зид тус олмаса, тажрибаларга асосланган ҳолда махсус сураларни маълум ададда ўқишнинг зарари йўқ, балки фазилати бўлади.«Чил Ёсин» ҳам худди мана шу тарзда мусулмонлар ичида кенг тарқалган ва унинг фазилатини кишилар ўз ҳаётларида кўриб турибдилар. Аммо буни айнан ушбу ададга чеклаш шарт эмас, масалан, бироз камроқ ё кўпроқ ўқиш ҳам мумкин. Дам солиш учун йиғилган одамлар таҳоратли бўлиши, ихлосли бўлишлари, сурани ўзлари ўқий оладиган бўлишлари керак. Энг муҳими, ҳар бир ўқувчи киши Аллоҳ таолога чин дилдан илтижода, тазарруъда бўлиши лозим. Зотан, уламоларимиз дам солишни дуонинг бир тури ҳам дейдилар.Бизнингча, дам солувчиларнинг бирлари сурани овозини кўтариб ўқиса, бошқалари унга эргашиб, пастроқ овозда ўқиганлари маъқул. Мана шу ўртача йўл. Аммо бир киши ўқиб, бошқалар тинглаганда, кўпинча, эшитувчиларни ғафлат тортиши тажрибалардан маълум. Қолаверса, дам солишда асосан Қуръоннинг қироатидан, талаффузидан фойда олиш умид қилинади. Ўтмиш уламоларнинг дам солишда бевосита сувнинг ўзига ўқиганлари китобларда бор. Ибн Қайюм Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи Маккаи Мукаррамада касал бўлиб, табиб ҳам, дори ҳам топа олмагач, замзам олиб чиқиб, унга бир неча бор Фотиҳа сурасини ўқиб, ичганларида дардлари тузалиб кетгани, шундан сўнг ким бирор касалдан шикоят қилса, унга ҳам ушбу тажрибаларини тавсия қилганлари ва уларнинг ҳам кўплари шифо топганини айтганлар. Шунга кўра, дам солишда Фотиҳа, Оятул Курсий, Ихлос ва Муовизатайнни ҳам ўқиса, янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat