Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсдаги ихтилоф...

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 11612

Ассалому алайкум! Авваламбор, сизлардан узр сўраб, хатимни бошласам. Менинг исмим Аъзам. Сабабини билмайман, лекин болалигимдан қиз бола бўлишни хоҳлар эдим. Бу жуда ёмон касаллик бўлса керак. Яна билмадим. Қизларга тақлид қилар эдим. Улғайган сарим қанча уринсам ҳам бу одатни ташлай олмадим. Қадди қоматим, танам, хатти-ҳаракатларим қизларникидан фарқи қолмади. Энг ёмони, қизларга қизиқишим йўқлигида эди. Уйландим. Зорландим, Аллоҳга фарзанд бер деб. Аллоҳ бандасига жуда меҳрибон ва раҳмдил бўлган зотдир. Мўъжиза рўй берди, Аллоҳ фарзанд ато этди. Беҳисоб шукроналарим бўлсин! Минг афсуслар бўлсинким аёлим билан жинсий алоқада қийналар эдим. Иложи борича яқинлашмасликка ҳаракат килардим. Бечора хотиним, бу дунёда кўрган жабрлари эвазига раҳмдил Эгам жаннатидан ато этсин унга. Иймоним сустлик килиб, шайтон васвасасига учиб, мисли кўрилмаган гуноҳ ишга қўл урдим. Эҳтиёжимни қондириш мақсадида бир неча бор эркакларга ўзимни топширдим. Энди эса қаттиқ азобдаман. Ибодатларимда Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўраб илтижо қиляпман. Сиздан илтимос, маслаҳатингизни аяманг, мендан юз ўгириб, жирканишингиз мумкин. Мени қийнаётган масалалар: 1. Хотиним жуда қийналиб кетди. Бошқа эркак топ, ахир эркаклик қилишим қийин, десам ҳам кетмаяпти. Нима қилишни билмаяпман. 2. Кўкрагим аёллар кўкрагига ўхшайди. Қоматим, танам ҳам. Жуда уяламан кўчада юришга. Агар кўкрагимни операция қилиб кесиб ташласам, исломга зид иш тутган бўлмайманми? (шундоқ ҳам гуноҳларим жуда кўп. Аллоҳ мағфират қилсин иншааллоҳ) 3. Ҳозир ҳам ўзим билиб-билмай аёлларга тақлид қилиб қўяман, хаёлим ҳам баъзан ёмон нарсаларга кетиб қолади. Ўзимни бошқаролмай қоламан, деб қўрқаман. Ёрдам беринг. Нима қилай. Авваламбор Аллоҳдан сабр-қаноат сўраб сиздан шу масалаларни ечишда ёрдам беришингизни сўрайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ўзингиз айтиб ўтган каби гуноҳ ишлардан сақланинг. Сўнгра табиблар ила маслаҳат қилинг. Улар сизнинг қайси жинсга яқинлигингизни аниқлаб даволашлари мумкин. Бу ҳақда Робитатул Оламил Исломий ташкилоти ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси ўзининг 1979 мелодий сана, Якшанба куни бўлиб ўтган ўн биринчи йиғилишида қуйидаги қарорни чиқарган. «....Биринчидан: Эркаклиги мукаммал бўлган ва аёллиги мукаммал бўлган шахсларнинг бирини иккинчи турга айлантириш мумкин эмас. Бундай ўзгартишга ҳаракат қилиш уқубатга сазовор жиноятдир. Чунки у Аллоҳ яратган нарсани ўзгартишга киради. Бундай ўзгартишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. У зот шайтоннинг гапи ҳақида хабар бериб айтган: «Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир» Нисо, 119-оят. Саҳиҳ Муслим китобида Ибн Масъуддан ривоят қилинади: «Аллоҳ ясама ҳол қўювчиларни ва қўйдирувчиларни, тукларни юлувчилар ва юлдирувчиларни ҳамда чиройли бўлиш учун тишларининг орасини очувчиларни – Аллоҳ азза ва жалланинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатлайди. Мен Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган шахсларни лаънатламайми?! Бу Аллоҳ азза ва жалланинг китобида ҳам бор «Расул нени берса олинглар. У зот недан қайтарса қайтинглар!». Иккинчидан: Кимнинг аъзоларида эркаклик ва аёллик аломатлари жам бўлиб қолса, унинг ҳолидаги ғолиб тарафга қаралади. Агар эркаклиги ғолиб бўлса, унинг эркаклигига шубҳа туғдирувчи нарсаларни кетказиш ила даволанади. Кимнинг аёллик аломатлари ғолиб бўлса, тиббий йўл билан даволаб аёллигига шубҳа туғдирувчи нарсаларни кетказилади. Бу илож жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гармонлар билан бўладими бари бир. Чунки бу беморликдир. Унинг шифоси даволаш билан бўлади. Бу иш Аллоҳ азза ва жалланинг яратганини ўзгартиш эмас».

Топ рейтинг www.uz Openstat