Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноб Шайхга 3 савол

00:00 / 23.03.2010 | eski savollar | 4166
Шайх ҳазратлари сиздан 2 савол сурамоқчи эдим. 1 Бир кишини масжидда ко'рдим у бошқача намоз о'қиётган эди қулоқ қоқиш о'рнига қулини елкасигача кутариб қуйди ҳамда қиёмда икки қулини тирсагидан баланд жойини ушлаб о'қиди мен унга биродар сиз бошқача намоз о'қидингиз десам у мен китобдан оқиганман деди ва хадис айтди (Набий с.а.в Билол ибн Ҳорисга айтган ҳадисларини келтирди ким мени бир суннатимни тирилтирса унга амал қилинса унга амал қилганларнинг ажрича ажр берилур) мен илмсизлигим боис жавоб беролмади илтимос шуни тушунтириб берсангиз мен унга етқарардим.2 Шайх ман сизга жуда ҳавас қиламан ёшим 20да мен толиби илмман дини ислом шариатини теран тушунуб одамларга ургатишни истайман айтингчи сиз 20 ёшингизда қай даражада эдингиз яни Қур'он нечи пора ёки нечта хадис билардингиз мен ҳам сизга қараб ҳаракат қилишни истайман ман учун бу муҳим илтимос ното'г'ри савол берган бо'лсам олдиндан узур ҳазрат .3 Ко'п Олимларнинг тарихига қараладиган бо'лса уларнинг ота-оналари бироммарта уларга шубҳали луқма едиришмаган сизга зеҳн ҳақида ёзганимда тақво қилишни буюргандиз ёшлигимда нима еган бо'лса едим энди билдим тақво ва шубҳали нарсаларни истемол қилмасам зеҳним о'ткир бо'лиши мумкунми жавобларингиз учун раҳмат сизга.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўша киши бемазҳаб, ўзини бошқалардан фарқли ҳисоблайдиган, мендан бошқа Қуръон ва Суннатга амал қилмаяпти дейдиган тоифанинг одамларидан бўлса керак. Ҳанафий мазҳабида намоз ўқийдиганлар такбири таҳримада қўлларини қулоқлари баробари кўтариб, қиёмда қўл боғлаб киндиклари остига қўйиб туришлари китобда ёки ҳадисда бўлмаган бидъат эканми?!Имом Муслим Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилган ҳадисда у киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга киришда такбир айтиб қўлларини кўтариб қулоқлари билан бир сафга келтирганларини кўргани айтилган.Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳовайҳ, Дора Қутний ва Тоҳовийлар Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар икки қўлларини бош бармоқларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар», дейилган.Имом ал-Ҳоким ва Дора Қутнийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқларига кўтарганларини кўрдим», дейилган.Қабийса ибн Ҳулб розияллоҳу анҳудан у отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имомлик қилар, чап(қўл)ларини ўнг(қўл)лари билан ушлаб олар эдилар». Термизий ривоят қилган.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.У одам ўзича, мен суннатни тирилтирмоқдаман, бошқалар адашиб юрибди, деган даъвони қилаётган бўлса, адашади. У бир суннатни тарк қилиб бошқасини қилаётган одамдир. Аммо шу билан бирга кишилар орасида ихтилоф чиқаришининг ҳукми нима эканини ўйлаши керак. Ёки мусулмонлар орасида ихтилоф чиқариш савоб эканми? Ундан қиёмда қўлнинг тирсагини ушлаб туриш қанақа суннат эканини сўраб кўринг.- 2. Сиз Қуръон ва Суннатга, шариат таълимотларига қараб амал қилинг.3. Иншааллоҳ!

Топ рейтинг www.uz Openstat